Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳаждаги сафари ва бундан бошқа сафарлардан қайтганида айтадиган нарсалар

428 (1344) 3265. Абдуллоҳ ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар аскарлар ёки гуруҳлар ёки ҳаж ёки умрадан қайтадиган бўлиб, тепалик ёки саҳро ерига кўтариладиган бўлсалар, уч марта такбир айтиб, сўнгра:
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Ойибуна таибуна обидуна сажидуна лироббина ҳамидуна, содақоллоҳу ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзоба ваҳдаҳу», деб айтардилар".
Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк У учундир. Ҳамд ҳам У учундир. У ҳар бир нарсага қодирдир. (Бизлар) қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Қулига нусрат бериб, аҳзобларни (гуруҳларни) якка ўзи енгади.

000 (000) 3266. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат такбир икки марта бўлиб келган.

429 (1345) 3267. Анас ибн Молик айтадилар:
"Бизлар, яъни мен, Абу Толҳа ва Сафийя Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб биргаликда келаётиб, Мадинанинг юқорисига келганимизда "Ойибуна таибуна обидуна лироббина ҳамидуна" яъни "(Бизлар) қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз", деб айтдилар. Мана шу калималарни то Мадинага келгунимизча айтишда бардавом бўлдилар".

000 (000) 3268. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио