Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Зулҳулайфада тушиш ҳамда ҳаж ёки умрадан тушаётганда у ерда намоз ўқиш хусусида

430 (1257) 3269. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳулайфадаги Батҳо номли ерга туяларини чўктириб, у ерда намоз ўқидилар. Абдуллоҳ ибн Умар ҳам ана шундай қилдилар.

431 (000) 3270. Нофеъдан ривоят қилинади:
"Абдуллоҳ ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларини чўктирган Зулҳулайфадаги Батҳо номли ерга туяларини чўктириб, у ерда намоз ўқирдилар".

432 (000) 3271. Нофеъдан ривоят қилинади:
"Абдуллоҳ ибн Умар агар ҳаж ёки умрадан қайтсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларини чўктирган Зулҳулайфадаги Батҳо номли ерга туяларини чўктириб, у ерда намоз ўқирдилар".

433 (1346) 3272. Солим оталаридан ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Зулҳулайфага кечки пайт олиб келиниб, у зотга: "Сиз муборак Батҳодасиз", дейилди.

434 (000) 3273. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар оталаридан ривоят қиладилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Батнулводийдаги Зулҳулайфага кечки пайт олиб келиниб, у зотга: "Сиз муборак Батҳодасиз", дейилди.
Мусо айтадилар. Солим Абдуллоҳ туяларини чўктирган ерга бизни ҳам туямизни чўктириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўктирган жойларини аниқлар эди. Ўша чўктирган ерлари Батнулводийдаги масжиднинг пастидаги қибла билан унинг ўртасида эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио