Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳажга сафарга чиққанда ёки бошқа сафарларда айтиладиган нарсалар хусусида

425 (1342) 3262. Али ал-Аздий хабар берадилар:
Абдуллоҳ ибн Умар уларга қуйидагича ўргатардилар.
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлиб, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтар, сўнгра:
«Субҳаналлазий саххара лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун. Аллоҳумма инна насъалука фий сафарина ҳаза ал-бирро ваттақва ва минал ъамали ма тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ъалайна сафарана ҳаза ватви ъанна буъдаҳу, Аллоҳумма антас соҳибу фиссафари валхалийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил манзари ва су‘ъил мунқолаби фил аҳли вал мали», деб айтардилар.
Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Раббимизга қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони ҳамда Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам ўзингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва молу-мулк, оилага етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман».
Агар сафардан қайтсалар, юқоридаги дуони айтиб, қуйидагиларни қўшимча қилардилар:
«Ойибуна, тоибуна, обидуна, лироббина ҳамидуна».
Маъноси: «(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Раббимизга ҳамд айтувчилармиз».

426 (1343) 3263. Абдуллоҳ ибн Саржисдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, сафар машаққати, хафалик етиши, истиқомат ёки зиёдаликдан ноқисликка қайтиш, мазлумнинг дуоси ва молу мулк, оилага етадиган ёмон манзаралардан паноҳ тилардилар".

427 (000) 3264. Осимдан ҳам ушбу санад билан ривоят қилинган. Фақат Абдулвоҳиднинг ривоятида: "Фил мали вал аҳли" бўлиб келган.
Муҳаммад ибн Хозимнинг ривоятида эса: "Қайтганида аҳли сўзидан бошланган".
Икковларининг барча ривоятларида: "Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсаиссафари", бўлиб келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио