Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аёл киши маҳрами билан бирга ҳаж ва ундан бошқа жойларга бирга бориши хусусида

413 (1338) 3245. Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл киши уч (кечалик йўл юришига) фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», деб айтдилар.

000 (000) 3246. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
Абу Бакрнинг ривоятида: "Учдан юқори" бўлиб келган.
Ибн Нумайр отасидан қилган ривоятда эса: "Уч кечалик йўлга фақат маҳрами билан чиқсин", дедилар.

414 (000) 3247. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл киши уч кечалик йўл юришига фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», деб айтдилар.

415 (827) 3248. Қазаъадан ривоят қилинади:
"Мен Абу Саиддан бир ҳадис эшитган эдим, ўша ҳадис мени ажаблантирди. Абу Саидга: "Сиз мана шуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдингизми?" десам, у зот: "Эшитмаган нарсамни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтаманми?" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади: менинг ушбу масжидимга, Масжидул ҳаромга ва Масжидул Ақсога», дедилар».
Ва яна у зотни: "Аёл киши икки кунлик муддатда фақат маҳрами ёки эри билангина сафар қилсин", дедилар.

416 (000) 3249. Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўрт нарсани эшитдим, у нарсани мени ажаблантириб, қойил қолдирди.  У зот: "Аёл икки кунлик йўлга ўзи билан бирга эри ёки маҳрамини ҳамроҳ қилиб чиқсин", деб...қолган ҳадисни давом эттирдилар".

417 (000) 3250. Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёл уч кунлик йўлга маҳрами билан сафар қилсин", деб айтдилар.

418 (000) 3251. Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:
"Аллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёл уч кечадан юқори йўлга маҳрами билан сафар қилсин", деб айтдилар.

000 (000) 3252. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

419 (1339) 3253. Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муслима аёлга бир кечалик йўл юриш миқдорича сафарга чиқиши ҳалол бўлмайди агар у билан маҳрамидаги кишиси бўлмаса", дедилар.

420 (000) 3254. Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бир кунлик юриш миқдоридаги сафарга фақат маҳрами билан бирга чиқиши ҳалол", дедилар.

421 (000) 3255. Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бир кеча ва кундузлик юриш миқдоридаги сафарга фақат маҳрами билан бирга чиқиши ҳалол", дедилар.

422 (000) 3256. Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёл уч (кеча ва кундуз)лик йўлга фақат маҳрами билан сафар қилиши ҳалол", дедилар.

423 (1340) 3257. Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл уч кун ёки ундан кўпроқ сафарга чиқмоғи ҳалол эмас, агар у билан бирга отаси ёки ўғли ёки эри ёки иниси ёки маҳрами бўлмаса", дедилар.

000 (000) 3258. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

424 (1341) 3259. Ибн Аббос айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб:
«Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар.
Шунда бир киши туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга ёзилдим», деди.
«Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар».

000 (000) 3260. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 3261. Ибн Журайждан ҳам юқоридагидек ривоят қилинган. Фақат унда: " Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло у аёл билан маҳрами бўлса, майли", сўзи зикр қилинмаган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио