Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳожи ва бундан бошқалар каъбага кирганида, унинг барча томонида намоз ўқиб ва дуо қилиш маҳбублиги

388 (1329) 3217. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба­га кирдилар. У зот билан бирга Усома, Билол ва Усмон ибн Толҳа ал-Ҳажабий ҳам кирди. Уларнинг устидан эшикни ёпиб қўйдилар. Сўнгра у ерда турдиларю
Ибн Умар: "Билол чиққанида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (унинг ичида) нима қилдилар?» деб сўрадим.
У: «Икки устинни чап томонларида, бир устинни ўнг томонларида ва уч устунни ортларида қўйдилар. Байт ўша кунлари олти устунли эди. Сўнг намоз ўқидилар», деди.

389 (000) 3218. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни келиб, Каъба­ саҳнига тушдилар. Усмон ибн Толҳага одам жўнатган эдилар у калитни олиб келди ва эшикни очди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Билол, Усома ибн Зайд ва Усмон ибн Толҳа ҳам кирди. Эшикни ёпишга буюргандилар бас у беркитилди. У ерда бироз туришди сўнгра эшикни очдилар.
Абдуллоҳ: "Одамлар олдига шошдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқаётганларида учратдим. Билол эса у зотнинг изларидан юрар эди. Мен Билолга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда намоз ўқидиларми?» десам, у: "ҳа", деди. Мен: "Қаерда?" десам, у: "рўпараларидаги икки устун орасида", деди. Мен эса у зот қанча ўқиганларини сўрашни унутдим", дедилар.

390 (000) 3219. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Фатҳ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома ибн Зайднинг туясида келиб, Каъбанинг саҳнасига туяни чўктирдиларда, сўнгра Усмон ибн Толҳани чақириб: "Калитни олиб кел", дедилар. У онасини олдига (калитни сўраб) борган эди, онаси беришдан бош тортди. Шунда Усмон: "Аллоҳга қасам! Калитни берасиз ёки белимдан қиличимни чиқараман", деди. Онаси калитни берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларига олиб келиб, у зотга берди. Бас у зот эшикни очдилар......, деб юқоридаги ҳадисдек давом эттирдилар.
   
391. (000) 3220. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳга кирдилар. У зот билан бирга Усома, Билол ва Усмон ибн Толҳалар ҳам бор эди. Улар эшикни узоқ ёпиб туришди. Сўнгра эшик очилди. Мен биринчи кирган киши бўлдим. Бас Билолга учрашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда намоз ўқидилар, дедим. У: "Икки олдиндаги устун оралигида ўқидилар", деди. Мен эса ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қанча намоз ўқиганларини сўрашни унутибман.

392 (000) 3221. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳга келдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ва Усомалар ҳам бор эди. Усмон ибн Толҳа эса эшикни беркитиб олган эди. Улар бироз туришди. Сўнгра эшик очилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар. Мен зинага кўтарилдим ва уйга кирдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда намоз ўқидилар, дедим. Улар: "Мана бу ерда", дейишди. Мен эса улардан қанча намоз ўқиганларини сўрашни унутибман.

393 (000) 3222. Солим оталаридан ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Усома ибн Зайд, Билол ва Усмон ибн Толҳалар Байтуллоҳга киришди. Ва эшикни беркитиб олишди. Қачонки очишганида биринчи кирган мен бўлдим. Билолга йўлиқиб, ундан: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда намоз ўқидиларми?" десам, у: "Ҳа икки Ямоний устун орасида намоз ўқидилар", деди.

394 (000) 3223. Солим ибн Абдуллоҳ оталаридан ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Усома ибн Зайд, Билол ва Усмон ибн Толҳаларни Каъбага киришганини кўрдим. Улар билан бирга бирор киши кирмади. Сўнгра устларидан ёпиб қўйилди.
Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар. "Билол ёки Усмон ибн Толҳа менга хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг ўртасида, икки Ямоний устун орасида намоз ўқидилар".

395 (1330) 3224. Ибн Журайж айтадилар.
"Мен Атога: "Ибн Аббосни, тавоф қилишга буюрилгансиз, унга кириш учун эмас, деб айтганларини эшитганмисан", десам, Каъбага киришдан ман қилинмаган. Лекин мен Усома ибн Зайддан эшитганман. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳга кириб, унинг барча томонида дуо қилдилар. То чиққунларича намоз ўқимадилар. Қачонки чиқадиган бўлганларида, Байтуллоҳнинг чиқиладиган томонида икки ракат намоз ўқидилар. Ва: "Мана шу қибладир", дедилар. Мен: "Унинг атрофлари? Ёки бурчакларичи?" десам, у: "Байтнинг ҳар томони қибла", дедилар.

396 (1331) 3225. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага кирдилар. Унда олтита устун бор эди. Ҳар бир устун олдида туриб дуо қилдилар аммо намоз ўқимадилар".

397 (1332) 3226. Исмоил ибн Абу Холид хабар берадилар.
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамроҳлари Абдуллоҳ ибн Абу Авфога: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умраларида Байтуллоҳга кирдиларми?" десам, у зот: "Йўқ", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио