Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Видолашув тавофининг вожиблиги ва уни ҳайз кўрган аёллардан соқит бўлиши хусусида

379 (1327) 3206. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар ҳар тарафга қараб кетаверар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши зинҳор охирги аҳди Байт бўлмасдан қайтмасин», дедилар».
Зуҳайр ривоятларида арабий лафздаги “фий” сўзи зикр қилинмаган.

380 (1328) 3207. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамларга охирги аҳдлари Байт билан бўлиши амр қилинди. Аммо ҳайз кўрган аёлдан енгиллаштирилди».

381 (000) 3208. Товусдан ривоят қилинади:
“Мен Ибн Аббос билан бирга эдим. Зайд ибн Собит  ҳайз кўрган аёллар охирги аҳдлари Байт билан бўлишидан олдин (минодан уйларига) қайтишга фатво берардилар. Шунда Ибн Аббос Зайд ибн Собитга: “Агар менинг фатвоимни қабул қилмасанг фалончи ансорийя (Анаснинг оналари Умму Сулайм)дан сўра. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга мана шуни буюрганларми?” дедилар. Зайд ибн Собит Ибн Аббосни олдига кулган ҳолда келдиларда: “Мен сени рост гапирганингни кўрмоқдаман”, дедилар.

382 (1211) 3209. Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар:
«Сафийя бинти Ҳуяй ифоза тавофидан кейин Минодан қайтиб келгач ҳайз кўриб қолди. Мен унинг ҳайз кўрганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У бизни йўлдан қолдирадиган бўлибди-да?», дедилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг расули, у ифозани бажариб, Байтуллоҳни тавоф қилиб бўлди. Сўнгра ифозадан кейин ҳайз кўриб қолди”, десам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жўнайверсин», дедилар».

383 (000) 3210. Ибн Шиҳобдан ушбу санад билан ривоят қилиниб, унда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Сафийя бинти Ҳуяй видолашув ҳажида, пок ҳолида, ифоза тавофини қилгач ҳайз кўриб қолди...., деб юқоридаги каби давом эттирилди”.

000 (000) 3211. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

384 (000) 3212. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бизлар Сафийянинг ифоза тавофини қилишдан олдин ҳайз кўриб қолишидан хавф қилар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга келиб: «У бизни йўлдан қолдирадиган бўлибди-да?», дедилар. Биз: “У ифоза тавофини қилиб бўлган”, дедик. Шунда у зот: “Ундай бўлса бизни йўлдан қолдирмас экан”, дедилар.

385 (000) 3213. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бу онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Сафийя бинти Ҳуяй ҳайз кўриб қолди”, десак у зот: «У бизни йўлдан қолдирса керак? Сизлар билан бирга Байтуллоҳни тавоф қилдими?», дедилар. Улар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот: “Чиқиб кетаверсинлар”, дедилар.

386 (000) 3214. Оишаро зияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафийядан киши хотинидан хоҳлайдиган нарсани хоҳладилар. Улар: “Эй Аллоҳнинг расули, у ҳайз кўрган”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У бизни йўлдан қолдирар эканда”, дедилар. Шунда улар: “Эй Аллоҳнинг расули, у наҳр куни зиёрат қилиб бўлган”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бас сизлар билан кетаверсин”, дедилар.

387 (000) 3215. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (минодан) жўнаб кетишни хоҳлаганларида, Сафийя чодирлари эшиги олдида ғамга ботиб, хафа турардилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жароҳат топиб, сочи қирилсин. Қурбонлик куни ифоза тавофини қилганмидинг?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Жўнайвер», дедилар».

000 (000) 3216. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат бунда: “Ғамга ботиб, хафа турарди”, сўзи зикр қилинмади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио