Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Каъбанинг бузилиши ва уни (қайтадан) бино қилиниши

398 (1333) 3227. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар қавмингни куфрга яқинликлари бўлмаганида, Каъбани бузиб, уни Иброҳим алайҳиссалом қурган пойдеворга барпо қилар эдим. Чунки Қурайш Байтуллоҳни қурган пайтида қисқа қилиб қўйган. Мен эса эшикни унинг орқа томонига олар эдим", дедилар.

000 (000) 3228. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

399 (000) 3229. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжалари Оишадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қарамайсанми? Қавминг Каъбани бино қилганида Иброҳим пойдеворини қисқа қилиб қўйган", деганларида, мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Сиз уни Иброҳим пойдеворига қайтармайсизми?" дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Агар қавмингни куфрга яқинликлари бўлмаганида, шундай қилган бўлар эдим", дедилар.
Абдуллоҳ ибн Умар: "Агар Оиша буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганида, у зотнинг ҳижр ёнидаги икки рукнни истилом этишни тарк қилганларини кўрар эди. Лекин Байтуллоҳ Иброҳим алайҳиссалом пойдеворларига қурилмаган", дедилар.

400 (000) 3230. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Агар қавмингнинг жоҳилиятга ёки куфрга яқинлиги бўлмаганида, албатта, Каъбанинг хазинасини Аллоҳнинг йўлида нафақа қилар, унинг эшигини ердан қилар ва унга ҳижрни киритар эдим», деганларини эшитдим».

401 (000) 3231. Оиша айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша! Агар қавмингнинг ширкка яқинлиги бўлмаганида, албатта, Каъбани бузиб, уни ерга тенглаштирган, унга икки эшик: шарқий ва ғарбий эшик қилган бўлар эдим. Кейин унга ҳижрдан олти аршин зиёда қилар эдим. Қурайш Каъбани қурганда уни қисқа қилиб қўйган», дейилган.

402 (000) 3232. Атодан ривоят қилинади:
"Язид ибн Муовия замонида Байтуллоҳ ёниб кетди. Шом аҳли ғазот қилганида нима бўлган бўлса бўлиб ўтди. Одамлар мавсумга келганларида (Каъбани вайрона бўлганини кўришлари учун) Ибн Зубайр Шом аҳлига қарши журъат қилдириш учун Каъбани ўша вайрона ҳолатида қолдирдилар. Қачонки одамлар қайтиб кетишгач Ибн Зубайр: "Эй одамлар! Менга Каъбани кўрсатинглар. Мен уни бузиб, (қайтадан) уни қураман. Ёки қулаган жойларини ислоҳ қиламан", дедилар.
Ибн Аббос: "Менга бир фикр келиб қолди. Ундан вайрона бўлганларини ислоҳ қилиб, Байтуллоҳни шундайлигича қолдирмоқ керак", дедилар. Одамлар унда Исломга киришган. Одамлар тошлари устида Исломга келишган. Ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга пайғамбар бўлиб юборилганлар. Ибн Зубайр эса: "Агар сизлардан бирортангизни ўз уйи ёниб кетса то уни янгиламагунича рози бўлмайди. Роббингизни уйига бу ҳолда туришингиз қанақаси?" дедилар. Мен Раббимга уч марта истихора қиламан. Сўнгра ишимга қасд қиламан. Қачонки учта истихора ўтгач, Каъбани бузишга фикрни жамладилар. Одамлар осмондан бирор иш аввал у кишига содир бўлишидан қўрқиб уни (бузишга киришишдан) ўзларини тортишди. Ҳатто бир киши кўтарилиб, тошларни улоқтира бошлади. Қачонки одамлар бирор нарса бўлмаганини кўргач, уни ортидан эргашишди. Уни бузиб, ҳатто ергача етказишди. Ибн Зубайр бир устун қўйиб, унга бир тўсиқни тўсиб қўйдилар. Ҳатто унинг биноси кўтарилди.
Ибн Зубайр айтдилар:
Мен оишадан эшитганман. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар одамлар куфрга яқин замонда бўлишмаганида, ҳижрни беш газ киритар эдим. Ва унинг учун одамлар кирадиган ва чиқадиган эшик қилар эдим. Бугун инфоқ қилишга нарса топаман. Одамлардан қўрқувчи эмасман", дедилар.
Демак Ибн Зубайр беш газ зиёда қилдилар. Ҳатто пойдевор зоҳир бўлиб қолиб, одамлар унга қарашди. Бас унинг устига бино қурдилар. Каъбанинг узунлиги ўн саккиз газ эди. Қачонки зиёда қилгач камчиликка йўл қўйилди. Ва яна ўн газ зиёда қилинди. Унга икки эшик қўйилди. Биридан кириб, иккинчисидан чиқилар эди. Қачонки Ибн Зубайр ўлдирилгач, Ҳажжож Абдулмалик ибн Марвонга мактуб ёзиб, бу ҳақда хабар берди. Ва яна Ибн Зубайрни пойдеворга бино қурганини ва унга Макка аҳлидан холис кишилар унга назар солишганини айтди. Шунда Абдулмалик Ҳажжожга мактуб ёзиб: "Биз Ибн Зубайрни бирор нарсада қораламоқчи эмасмиз. Аммо узунлигидаги зиёдаликни шундоғича қолдиргин. Аммо ҳижрдаги зиёдаликни асли биносига қайтаргин. Очилган (эшикларни бири) беркитилди. Бинони бузиб, аслига қайтарилди.

403 (000) 3233. Абдуллоҳ ибн Убайд айтадилар.
"Ҳорис ибн Абдуллоҳ Абдулмалик ибн Марвон халифалик даврида ҳузурига келганида Абдулмалик: "Абу Хубайб яъни, Ибн Зубайр Оишадан эшитганман, деб гумон қилаётган нарсасини эшитган деб ўйламайман", деди. Шунда Ҳорис: "Тўғри! Оишадан уни мен эшитганман", деди. Абдулмалик: "Эшитганман дедингми?" Оиша нима деганлар?", деди. Ҳорис: "Мен Оишадан эшитганман. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта қавминг Байтуллоҳни қурилишида камчиликка йўл қўйишган. Агар улар ширкка яқин замонда бўлишмаганида, улар қолдириб кетган нарсани қайтарар эдим. Агар қавминг мендан кейин бу нарсани қуришни яхши деб билишса, юр улар қолдирган нарсани кўрсатайин", деб унга етти газ яқинликдан кўрсатдилар. Бу Абдуллоҳ ибн Убайддан қилинган ривоят эди.
Бунга Валид ибн Ато қуйидагича зиёда қилдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ердан қуйилган шарқий ва ғарбий эшикни барпо қилар эдим. Нима учун қавминг эшикни кўтариб қўйишганини биласанми?" деганларида, мен: "Йўқ", дедим. У зот: "Фақат ўзлари хоҳлаган одам киришини хоҳлаб кеккайган ҳолда шундай қилишган. Киши агар киришни хоҳлаб, кўтарилаётганида чақиришар ҳатто кирай деганида итариб юборишар у эса йиқилар эди", дедилар.
Абдулмалик Ҳорисга: "Сен Оишани мана шу айтаётган сўзини ўзинг эшитдингми?" деганида, у: "Ҳа", деди. Шунда Абдулмалик: "Қани эди (Каъбани бузишдек гуноҳни) кўтаришни тарк қилганимда", деди.

000 (000) 3234. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

404 (000) 3235. Абу Қазаъадан ривоят қилинади:
"Бир пайт Абдулмалик ибн Марвон Байтуллоҳни тавоф қилаётиб: "Аллоҳ Ибн Зубайрни қатл қилсин. У мўминлар онасига нисбатан қуйидагича ёлғон гапирмоқда. У Оишадан эшитдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Оиша! Агар қавминг куфрликка яқин бўлмаганида, Байтуллоҳни бузиб, ҳижрдан зиёда қилган бўлар эдим. Қавминг бинони қуришда камчиликка йўл қўйган", деганлар, деб айтмоқда", деб сўзлаганида, Ҳорис ибн Абдуллоҳ: "Эй мўминлар амири бундай деб айтманг. Мен мўминлар онасининг мана шуни гапираётганини эшитганман", деди. Шунда Абдулмалик: "Агар мен шу сўзларни бузишдан олдин эшитганимда Ибн Зубайр қурган нарса бўйича қолдирган бўлар эдим", деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио