Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ташриқ кунлари кечаси Минода тунаш вожиблиги сувчилик қилувчиларга тарк этишга рухсат берилгани хусусида

346 (1315) 3164. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аббос ибн Абдулмутталиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Мино кечаларида сувчилик қилиши туфайли Маккада тунашга изн сўради. У зот унга изн бердилар».

000 (000) 3165. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

347 (1316) 3166. Бакр ибн Абдуллоҳ ал-Музанийдан ривоят қилинади:
Ибн Аббос билан бирга Каъбанинг ёнида ўтирган эдим. Унинг олдига бир аъробий келди ва:
«Не бўлдиким, мен амакиваччаларингиз асал ва сут билан суғорганда, сизлар набийз билан суғораётганингизни кўрмоқдаман. Бу сизнинг ҳожатингиз борлиги учунми ёки бахиллигингизданми?!» деди.
Шунда Ибн Аббос:
«Аллоҳга ҳамд бўлсин! Бизнинг ҳожатимиз ҳам, бахиллигимиз ҳам йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларига миниб келдилар. Орқаларида Усома бор эди. У зот сув сўрадилар. Биз у зотга бир идишда набийз бердик. У зот ичдилар ва ортганини Усомага бердилар ҳамда: «Яхши қилдингиз, гўзал қилдингиз, шундоқ қилинглар!» дедилар. Бас, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган нарсани ўзгартиришни истамаймиз», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио