Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Минодан Маккага тушиш куни абтоҳга тушиб, у ерда намоз ўқишнинг маҳбублиги

337 (1310) 3154. Ибн Умардан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарлар Абтоҳга тушишар эди.

338 (000) 3155. Нофеъдан ривоят қилинади:
Ибн Умар Абтоҳга тушишни суннат деб билардилар. Минодан Маккага тушиш куни пешинни Абтоҳда ўқирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у зотдан кейинги халифалар ҳам Абтоҳда ўқишар эди.

339 (1311) 3156. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
Бу онамиз: “Абтоҳга тушиш суннат эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушишлари чиқадиган пайтларида чиқиш осон бўлиши учун эди”.

000 (000) 3157. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

340 (000) 3158. Солимдан ривоят қилинади:
“Абу Бакр, Умар Ибн Умарлар Абтоҳга тушишар эди”.
Оишадан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундай қилмасдилар. У зотнинг Абтоҳга тушардилар чунки, чиқишлари учун енгил бўлган бир манзил эди”, бўлиб келган.

341 (1312) 3159. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“Абтоҳга тушиш ҳеч нарса эмас. Албатта у бир манзилки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушганлар холос”.

342 (1313) 3160. Абу Рофеъ айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Минодан чиққанларида менга Абтоҳга тушишимни амр қилмаган эдилар. Лекин мен келиб у ерга чодир қурдим ва у зот келиб тушдилар».
Абу Рофеъ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юкларини (масъул) эдилар.

343 (1314) 3161. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз эртага, иншааллоҳ, Бани Кинонанинг ёнбағрига, куфрда собит бўлишга қасам ичишган жойларига тушамиз», дедилар.

344 (000) 3162. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Минода турганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:
«Биз эртага, иншааллоҳ, Бани Кинонанинг ёнбағрига, куфрда собит бўлишга қасам ичишган жойларига тушамиз», дедилар.
Бу ерда Қурайш ва Бани Кинона бирга қасам ичиб, токи уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни топширмагунларича, Бани ҳошим ва Бани Мутталиб билан қиз олиб қиз бермасликка, савдо-сотиқ қилмасликка ана шу Муҳассабда аҳдлашган эдилар».

345 (000) 3163. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар Аллоҳ фатҳ қилса, иншааллоҳ, (Бани Кинонанинг) ёнбағри манзилимиз бўлади. куфрда собит бўлганлар қасам ичишган жойдир», дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио