Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сўйишдан олдин соч олдирган ёки тош олишдан олдин сўйган киши ҳақида

327 (1306) 3143. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида Минода одамлар учун турдилар. Улар у зотдан сўрадилар. Бир киши келиб:
«Эй Аллоҳнинг расули, билмасдан сўйишдан олдин соч олдирибман», деди.
«Сўявер. ҳечқиси йўқ», дедилар.
Сўнгра бошқа бир киши келиб:
«Билмасдан тош отишдан олдин сўйибман», деди.
«Отавер. ҳечқиси йўқ», дедилар.
У зотдан ўша куни олдинга ёки кейинга сурилган нима нарса ҳақида сўралса ҳам, қилавер, ҳечқиси йўқ», дедилар».

328 (000) 3144. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс айтадилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида турганларида, одамлар сўрай бошлашди. Уларнинг ичидан кимдир: “Эй Аллоҳнинг расули, билмасдан сўйишдан олдин тош отибман. Тош отишдан олдин ҳайвонни сўйибман”, деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳечқиси йўқ отавер”, дедилар.
Бошқа бир киши: “Билмасдан соч олишдан олдин ҳайвонни сўйиб қўйибман. Ва сўйишдан олдин соч олдириб қўйибман”, деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўявер, ҳечқиси йўқ”, дедилар. У зотдан ўша куни киши унутиб қўйилган ёки жоҳил қолинган, олдинга ёки кейинга сурилган нима нарса ҳақида сўралса ҳам, қилаверинглар, ҳечқиси йўқ», дедилар».

000 (000) 3145. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

329 (000) 3146. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс айтадилар:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик куни хутба айтаётганларида, бир киши туриб у зотга: “Эй Аллоҳнинг расули, мана бу ва мана бу ишни бунисидан олдин бажариб қўйибман”, деди. Сўнгра бошқа киши: “Эй Аллоҳнинг расули, мен мана бу амални мана бу ва мана бундан олдин қилсам бўладими?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу уччовига ҳам: “Қилавер, ҳечқиси йўқ”, дедилар”.

330 (000) 3147. Ибн Журайж ҳам ушбу санад билан ривоят қилдилар. Ибн Бакрнинг ривояти ҳам Исо ривояти каби эди. Фақат унда “Ана шу уччови”, деган сўз йўқ эди.
Аммо Яҳё ал-Умавийнинг ривоятида: “Сўйишдан олдин соч олдирдим, тош отишдан олдин ҳайвон сўйдим ва ана шунга ўхшаш”, бўлиб келган.

331 (000) 3148. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:
“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Сўйишдан олдин соч олдирдим”, деди. У зот: “Сўявер, ҳечқиси йўқ”, дедилар. Тош отишдан олдин сўйдим, деганида, у зот: “Отавер ҳечқиси йўқ”, дедилар.

332 (000) 3149. Зуҳрийдан ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб, унда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Минода туя устида кўрдим. Бир киши келиб....”, деб юқоридаги каби давом эттирилди.

333 (000) 3150. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. Бир киши наҳр куни келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса жамра (тош отадиган жой)да тик тургандилар. У: «Эй Аллоҳнинг расули, то отишдан олдин соч олдирибман», деди.
«Отавер. ҳечқиси йўқ», дедилар.
Бошқаси келиб:
«Тош отишдан олдин сўйибман», деди.
«Отавер. ҳечқиси йўқ», дедилар.
Бошқаси келиб: “Тош отишдан олдин Байтуллоҳни ифоза қилдим”, деганида, «Отавер. ҳечқиси йўқ», дедилар.

У зотдан ўша куни бирор нарса ҳақида сўралса ҳам, қилаверинглар, ҳечқиси йўқ», дедилар».

334 (1307) 3151. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга сўйиш, соч олдириш, тош отиш ва уни олдин бажариш ва кечиктириш хусусида айтилганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳечқиси йўқ”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио