Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳайит куни аввал тош отиш сўнгра қурбонлик сўйиш сўнгра соч олдириш ҳамда соч олдиришда бошни ўнг томонидан бошлаш баёни хусусида

323 (1305) 3139. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Минога келдилар. Тош отадиган жойга бориб уни отдилар. Сўнгра Минодаги манзилларига келиб, қурбонлик сўйдилар. Кейин сартарошга «Ол!» деб, ўнг томонларига ишора қилдилар. Кейин чап томонларига. Сўнг уни одамларга бера бошладилар».

324 (000) 3140. Ҳишом ҳам ушбу санад билан ривоят қилдилар:
Аммо Абу Бакрнинг ривоятида: “Сартарошга уларни ол, деб ўнг томонга мана бундай ишора қилдилар. Ва атрофдагиларга тақсимлаб бердилар. Сўнгра сартарошга ишора қилиб чап томонга, дедилар. Сартарош сочни олиб, уни Умму Сулаймга берди”, деб келган.

325 (000) 3141. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ақобада тош отдилар. Сўнгра қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг олдига бориб, уни сўйдилар. Қон олувчи эса ўтирган эди. Қўллари билан бошларига (ишора қилгандилар) у ўнг томонларини олиб, атрофдагиларга тақсимлаб бердилар. Сўнгра: “Бошқа томонини ол”, дедилар ва Абу Толҳа қаерда?” дедилар-да, уни Абу Толҳага бердилар.

326 (000) 3142. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамрада тош отдилар. Қурбонликни сўйдилар ва соч олдирдилар. Сартарошга ўнг томонларини узатгандилар у ўша томон сочини олди. Сўнгра Абу Толҳа ал-Ансорийни чақириб, унга бердилар. Сўнгра чап томонларини узатиб, уни ҳам сочини ол, дедилар. Сартарош чап томон сочини ҳам олди. Уни ҳам Абу Толҳага бериб, одамлар орасида тақсимлагин, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио