Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳажда сочни қисқартиргандан кўра таги билан олиш афзаллиги ва қисқартириш жоизлиги хусусида

316 (1301) 3131. Нофеъдан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларидан бир қанча тоифаси соч олдиришди. Баъзилари эса қисқартиришди”, дедилар.
Абдуллоҳ айтдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ соч олдирувчиларга раҳм қилсин”, бир ёки икки марта айтиб, сўнгра соч қисқартирувчилар”, дедилар.

317 (000) 3132. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Аллоҳим! Соч олдирганларга раҳм қилгин!» дедилар.
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Эй Аллоҳим! Соч олдирганларга раҳм қилгин!» дедилар.
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Қисқартирганларни ҳам», дедилар».
Иброҳим мана шу ердан қолганини айтмадилар. Муслимдан мазкур ўрингача ривоят қилинди.

318 (000) 3133. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ соч олдирганларга раҳм қилсин!» дедилар.
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Аллоҳ соч олдирганларга раҳм қилсин!» дедилар.
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Аллоҳ соч олдирганларга раҳм қилсин!»
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Қисқартирганларни ҳам», дедилар».

319 (000) 3134. Убайдуллоҳ ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб, тўртинчисида: «Қисқартирганларни ҳам», дедилар».

320 (1302) 3135. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим соч олдирганларни мағфират қилгин!» дедилар.
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Аллоҳим соч олдирганларни мағфират қилгин!» дедилар.
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Аллоҳим соч олдирганларни мағфират қилгин!»
«Қисқартирганларни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейишди.
«Қисқартирганларни ҳам», дедилар».

000 (000) 3136. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

321 (1303) 3137. Яҳё ибн Ҳусойн момоларидан ривоят қиладилар:
“Момолари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан видолашув ҳажида соч олдирганларга уч марта, соч қисқартирганларга бир марта дуо қилганларини эшитдилар”.
Вакеъ: “Видолашув ҳажи” сўзини зикр қилмадилар.

000 (1304) 3138. Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида сочларини (тўлалигича) олдирдилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио