Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ақобадаги тошни “батну водий”дан отиш, отаётганида макка чап томонида бўлиши ҳамда ҳар тошни отаётганида такбир айтиши хусусида

305 (1296) 3118. Абдураҳмон ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Масъуд Батну водийдан, ақобада, еттитадан майда тош отдилар. Ҳар-бир тош отишда такбир айтардилар.
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъудга: “Одамлар унинг тепасидан отишади”, дейилганида, у зот: “Ўзидан ўзга илоҳ йўқ бўлган зотга қасамки, бу Бақара сураси нозил қилинган мақомдир”, дедилар.

306 (000) 3119. Аъмашдан ривоят қилинади:
“Ҳажжож ибн Юсуф минбарда хутба айтаётиб: “Қуръонни худди Жаброил тартиб қилганларидек тартибланглар. Сураки, уни, Бақара деб зикр қилинади. Ва сураки, уни Нисо деб зикр қилинади. Ва яна сураки, уни Оли имрон деб зикр қилинади”, деди.
Мен Иброҳимга йўлиқиб, Ҳажжожнинг сўзини хабарини берган эдим, уни сўкдилар. Менга Абдурроҳман ибн Язид гапириб берган. У Абдуллоҳ ибн Масъуд билан биргалигида, у зот жамрага келдиларда, водийнинг ўртасига турдилар. Кўндаланг туриб, Батну водийдан еттитадан майда тош отдилар. Ва ҳар тош отишда такбир айтардилар. Мен: “Эй Абу Абдурроҳман! Одамлар унинг устидан отишмоқдаку?” десам, у зот: “Ўзидан ўзга илоҳ йўқ бўлган зотга қасамки, бу Бақара сураси нозил қилинган мақомдир”, дедилар.

000 (000) 3120. Аъмашдан ривоят қилинади:
“Ҳажжождан эшитдим, у: “Бақара сураси, деб айтманглар”, дер эди.

307 (000) 3121. Абдураҳмон ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Ибн Масъуд билан бирга ҳаж қилди. Унинг катта тош отишни етти майда тош ила чап томонини қиблага, ўнг томонини Минога қилиб туриб отганини кўрди. Сўнгра:
«Шу мақомда у зотга Бақара сураси нозил бўлган», деди».

308 (000) 3122. Шўъба ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб лекин унда: “Қачонки Ақобада тош отгани келганларида”, деб айтганлар.

309 (000) 3123. Абдураҳмон ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳга: “Албатта одамлар тошни Ақобанинг устидан отишади”, дейилганида, Абдуллоҳ Батну водийдан отарди, деб, сўнгра: “Мана шу ердан отган. Ўзидан ўзга илоҳ йўқ бўлган зотга қасамки, у зотга Бақара сураси нозил бўлган жойдан отган», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио