Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Муздалифадан Минога қайтаётганда заифа аёллар ва булардан бошқалар кечанинг охирида, одамлар издиҳом бўлишидан олдин, аввал тушириб юборилиши маҳбублиги ва яна то муздалифада бомдодни ўқигунча туришлари маҳбублиги хусус

293 (1290) 3106. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Бу онамиз:
«Савда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Муздалифа кечаси, одамлар издиҳом бўлишдан олдин тушиб кетишга изн сўради. Савда секин қимирлайдиган аёл эди. (Ровийлардан Қосим “ас-Сабита” сўзини секин юрувчи, оғир, деб шарҳладилар). У зот унга изн бердилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушишларидан олдин тушдилар. Биз эса то тонг отгунича ушланиб қолиб, у зот тушишлари билан биз ҳам тушдик. Мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Савда изн сўрагандек, изн сўрашим ва у зотнинг изнлари билан тушишим, менга хурсандлик келтирадиган нарсалардан маҳбуброқдир», дедилар.

294 (000) 3107. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Савда катта жуссали, секин қимирлайдиган аёл эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Жамъдан кечаси тушиб кетишга изн сўради. У зот унга изн бердилар. Кошки, мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Савда изн сўрагандек, изн сўраган бўлсам экан».
Оиша фақат имом билан бирга тушар эдилар.

295 (000) 3108. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бу онамиз: “Кошки, мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Савда изн сўрагандек, изн сўраб, бомдодни минода ўқиб, одамлар келишидан олдин жамрада тош отсам экан», дедилар.
Оишага: “Савда изн сўраганку? Деб айтилган эди, Оиша: «Ҳа, Савда катта жуссали, секин қимирлайдиган аёл эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўради. Бас у зот унга изн бердилар”, дедилар.

296 (000) 3109. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

297 (1291) 3110. Асмонинг қуллари Абдуллоҳ айтадилар:
“Асмо Муздалифа диёрида менга: “Ой ғойиб бўлдими?” дедилар. Мен: “Йўқ”, десам, Асмо бир фурсат намоз ўқидилар. Сўнгра: “Ой ғойиб бўлдими?” дедилар. Мен: “Ҳа”, деган эдим, Асмо: “Мени олиб бор”, дедилар. Мен олиб борган эдим, жамрада тош отдилар. Сўнгра ўша манзилларида намоз ўқидилар. Мен: “Эй хотин! Жуда қоронғуда тош отмоқдасан?” десам, Асмо: “Йўқ, эй болам! Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам заифа аёллар учун изн берганлар”, деди”.

000 (000) 3111. Ибн Журайж ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб, унда Асмо: “Йўқ эй болам! Албатта Аллоҳнинг набийси аёлларга изн берганлар”, деганлари зикр қилинган.

298 (1292) 3112. Ибн Шаввол хабар берадилар:
“Бу киши Умму Ҳабийбанинг ҳузурига кирган эдилар, Умму Ҳабийба: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни жамъ (муздалифа)га тунда жўнатганларини”, хабар бердилар.

299 (000) 3113. Умму Ҳабийбадан ривоят қилинади:
“Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида жамъ (Муздалифа)дан Минога тун қоронғусида борардик”, дедилар.
Ноқиднинг ривоятларида: “Муздалифадан тун қоронғуси бўлар эдик”, бўлиб келган.

300 (1293) 3114. Ибн Аббос айтадилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени заифалар билан жамъдан тунда юбордилар”.

301 (000) 3115. Ибн Аббос айтадилар:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳллари билан бирга жўнатган заифалар ичида эдим”.

302 (000) 3115 (б). Ибн Аббос айтадилар:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳллари билан бирга жўнатган заифалар ичида бўлган эдим”.

303 (1294) 3116. Ато хабар берадилар:
Ибн Аббос: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени саҳарда жамъдан Аллоҳнинг набийси заифалари билан юбордилар”, дедилар. Мен: “Ибн Аббосни мени узун кечада жўнатдилар”, деб айтганлари сизга етиб келдими?”, деганимда, йўқ, фақат ана шундай саҳарда етиб келганларини айтди.
Ибн Аббос: “Тошни бомдоддан олдин отдик”, дедилар.
Бомдодни қаерда ўқиганлар? Дейилганида, Йўқ ана шундай бўлган, дедилар.

304 (1295) 3117. Солим ибн Абдуллоҳ хабар берадилар:
“Абдуллоҳ ибн Умар аҳлларидаги заифаларни олиб, Муздалифадаги машъарул ҳаромда тунда турдилар. Имкон борича Аллоҳни зикр қилишди. Имом туришидан олдин ва кетишидан олдин жўнаб кетишди. Уларнинг ичида бомдод намозига Минога келганлар бор. Ва яна ундан кейин келганлар бор. Қачонки келганларида, тошни отдилар. Ибн Умар: “Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берганлар”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио