Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қурбонлик куни, ақобада уловга миниб тош отиш маҳбублиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “ҳаж амалларингизни олишингиз учун”, деб айтган сўзлари хусусида

310 (1297) 3124. Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қурболик ҳа­йити куни уловлари устида туриб тош отаётганларини ва: «ҳаж ибодатларингизни мендан олишларингиз учун. Мен билмайман, эҳтимол ушбу ҳажимдан кейин ҳаж қилмасман», деганларини кўрдим».

311 (1298) 3125. Яҳё ибн Ҳусойн момолари Умму Ҳусойндан ривоят қиладилар:
Умму Ҳусойнни: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажида ҳаж қилдим. Ақобада тош отган пайтларини кўрдим. У зот уловлари устида жўнаб кетдилар. У зот билан бирга Билол ва Усомалар бор эди. Уларнинг бири уловни етаклаб олган эди, иккинчиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини қуёшдан (тўсиш учун) кийимини кўтариб олган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп сўзларни айтдилар. Ундан эшитганим: “Агар сизларга аъзоси кесик (ёки қора) қул бошлиқ қилинса ва у Аллоҳнинг китоби билан иш юритса, унга қулоқ тутиб, итоат қилинглар”, деб айтганларини эшитдим”.

312 (000) 3126. Яҳё ибн Ҳусойн момолари Умму Ҳусойндан ривоят қиладилар:
Умму Ҳусойн: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажида ҳаж қилдим. Усома ва Билолларни кўрдим. Уларнинг бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари жиловидан ушлаб олган эди. Иккинчиси у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни иссиқдан (тўсиш учун) кийимини кўтариб олган эди. Ҳатто у зот Ақобада тош отдилар.
Муслим айтдилар. Ровийлардан бири Абу Абдурроҳманнинг исми Холид ибн Абу Язид бўлиб, у Муҳаммад ибн Саламанинг тоғасидир. Бу кишидан Вакеъ ва Ҳажжож ал-Аъварлар ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио