Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тавофни туя ва бошқа нарсаларни қилиш жоизлиги ҳамда қора тошни меҳжан – боши эгри кичик асода истилом қилиш ва уловдаги киши ҳам шундай қилиши хусусида

253 (1272) 3062. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида туянинг устида тавоф қилдилар. У зот меҳжан – боши эгри кичик асо ила рукнни истилом қилар эдилар», дейилган.

254 (1273) 3063. Жобирдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажи куни Байтуллоҳни уловлари устида тавоф қилиб, меҳжанлари билан истилом қилдилар. Буни одамлар кўриб, (ҳаж амалларини) сўраш учун баланд турардилар. Чунки одамлар атрофларида тиқилинч бўлиб туришар эди.

255 (000) 3064. Жобир ибн Абдуллоҳ айтадилар:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажи куни Байтуллоҳни ҳамда сафо ва марвада уловлари устида тавоф қилдилар. Буни одамлар кўриб, (ҳаж амалларини) сўраш учун баланд турардилар. Чунки одамлар атрофларида тиқилинч бўлиб туришар эди.
Бунда ровий “сўраш учун” сўзини зикр қилмаганлар.

256 (1274) 3065. Оишадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида каъба атрофини одамлар бир-бирига урилиб кетишини кариҳ кўрганлари учун уловларида тавоф қилдилар.

257 (1275) 3066. Абу Туфайл айтдилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдимки, у зот Байтуллоҳни тавоф қилиб, рукнни меҳжан билан истилом қилиб ва меҳжанни ўпардилар”.

258 (1276) 3067. Умму Саламадан ривоят қилинади:
“Мен беморлигимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдим. Шунда у зот: “Сен уловингга миниб одамлар ортидан тавоф қилавергин”, дедилар. Мен тавоф қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда Байтуллоҳнинг ёнида намоз ўқиётган эдилар. У зот ўшанда “Ват-тур ва китабим мастур” оятини ўқиётгандилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио