Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сафо ва Марва оралигида саъй қилиш рукн бўлиб, усиз ҳаж дуруст бўлмаслиги хусусида

259 (1277) 3068. Ҳишом ибн Урва оталаридан ривоят қиладилар.
«Мен Оишага:
«Менимча, бир киши Сафо билан Марва орасида саъй қилмаса зарар бўлмайди», дедим.
«Нима учун?» деди.
«Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъй қилиш гуноҳ эмас», деган, дедим.
«Сафо ва Марва орасида саъй қилмаган одамнинг ҳажини ҳам, умрасини ҳам Аллоҳ тугал қилмайди. Агар сен айтгандек бўлганида, икковлари ўртасида саъй қилмаса гуноҳ эмас, дейиларди. Нима учун ундоқ бўлганини биласанми? Ансорлар жоҳилиятда денгиз бўйидаги икки санамга атаб, талбия айтар эдилар. Улар Исоф ва Ноила деб аталар эди. Сўнгра келиб, Сафо ва Марва орасида саъй қилар эдилар. Кейин соч олдирар эдилар. Ислом келганда иккиси орасида худди жоҳилиятдаги каби саъй қилишни ёқтирмадилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир» (ояти)ни нозил қилди. Бас, улар саъй қилдилар», деди».

260 (000) 3069. Ҳишом ибн Урва оталаридан ривоят қиладилар.
«Мен Оишага:
«Менимча, Сафо билан Марва орасида саъй қилмасам зарар бўлмайди», дедим.
«Нима учун?» деди.
«Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир. (Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъй қилиш гуноҳ эмас)», деган, дедим.
Оиша: “Агар сен айтгандек бўлганида, икковлари ўртасида саъй қилмаса гуноҳ эмас, дейиларди. Аслида бу ансорлардан бўлган кишиларга нозил бўлган. Агар улар эҳром боғлашса жоҳилиятдаги манот санами учун эҳром боғлашар эди. Ва сафо ва марва орасида тавоф қилиш ҳалол эмас эди. Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳажга келишганида бу ҳақда зикр қилишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Умрим ила қасамки, ким сафо ва марва орасида саъй қилмаса Аллоҳ унинг ҳажини мукаммал қилмайди”, дедилар.

261 (000) 3070. Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади.
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжалари Оишага: “Сафо ва марва орасини тавоф қилмаган кишига бирор нарса бўлмайди. Иккови орасини тавоф қилмасликка аҳамият бермайман”, десам, Оиша: “Эй синглимнинг ўғли! Айтган нарсанг мунча ҳам ёмон. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам мусулмонлар ҳам у ерни тавоф қилишган. У суннат бўлган. Аммо Мушаллалдаги тоғия манот (номли санамга ният қилиб эҳром боғлаганлар) сафо ва орасида тавоф қилишмас эди. Қачонки, Ислом бўлганида биз бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадик. Шунда Аллоҳ таоло: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъй қилиш гуноҳ эмас», оятини нозил қилди. “Агар сен айтгандек бўлганида, икковлари ўртасида саъй қилмаса гуноҳ эмас, дейиларди”, дедилар.
Зуҳрий айтадилар. Мен бу ҳақда Абу Бакр ибн Абдурроҳман ибн Ҳорис ибн Ҳишомга зикр қилсам, у зот бундан ажабландилар. Ва: “Албатта бу илмдир. Мен илм аҳлларидан бўлган кишилардан эшитганман, улар: “Араблардан сафо ва марва оралигини тавоф қилмайдиганлар бор эди. Бу иккисини орасида тавоф қилиш жоҳилият ишларидан дейишар эди. Ансорлардан бўлган бошқалар эса: “Бизлар Байтуллоҳни тавоф қилишга буюрилганмиз-у, аммо сафо ва марва оралисини тавоф қилишга буюрилмаганмиз”, дейишар эди. Шунда Аллоҳ таоло: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир», оятини нозил қилди. Мен бу оят ана (шу икки гуруҳ бўлмиш) ўша ва ана ўшалар ҳақида нозил бўлган деб ўйлайман”, дедилар.

262 (000) 3071.   Урва ибн Зубайр хабар берадилар:
“Оишадан сўрадим, деб юқоридаги каби зикр қилиб, унинг давомида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўраб: “Эй Аллоҳнинг расули! Бизлар сафо ва марвани тавоф қилишда ноқулайлик сезамиз”, дейишганида, Аллоҳ азза ва жалла қуйидаги оятни нозил қилди.
«Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъй қилиш гуноҳ эмас».
Оиша розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккисини орасини тавоф қилишни суннат қилдилар. Бирор киши иккиси орасини тавоф қилишни тарк қила олмайди”, дедилар.

263 (000) 3072. Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади:
Оиша хабар қиладилар.
“Ансорийлар ва Ғассон Исломга киришдан олдин манот санами учун талбия айтишар эди. Улар сафо ва марва орасида тавоф қилишда ноқулайлик ҳис қилишар эди. Мана шу нарса ота-боболаридан одат бўлиб қолган эди. Ким манот учун эҳром боғласа сафо ва марва орасида тавоф қилмас эди. Улар исломга киргач бу ҳақда сўрашганида, Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди.
«Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъй қилиш гуноҳ эмас».

264 (1278) 3073. Анасдан ривоят қилинади:
“Ансорлар қуйидаги оят нозил бўлгунича сафо ва марва орасида тавоф қилишни кариҳ кўришар эди”.
«Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъй қилиш гуноҳ эмас».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио