Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тавофда ҳажарул асвадни ўпиш маҳбуб экани хусусида

248 (1270) 3056. Солимдан ривоят қилинади:
Бу зотнинг оталари гапириб бердилар.
“Умар ибн Хаттоб қора тошни ўпиб, сўнгра: “Аллоҳ номига қасам, сени тош эканингни биламан, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпганларини кўрмаганимда сени асло ўпмас эдим”, дедилар.

249 (000) 3057. Ибн Умардан ривоят қилинади:
Умар қора тошни ўпдиларда: “Мен сени ўпмоқдаман. Биламанки, сен тошсан. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпганларини кўрдим”, дедилар.

250 (000) 3058. Абдуллоҳ ибн Сиржисдан ривоят қилинади:
“Мен ал-Аслаъ яъни, Умар ибн Хаттобни қора тошни ўпиб, Аллоҳ номига қасам! Мен сени ўпмоқдаман. Албатта биламанки, сен фойда ҳам зарар ҳам бермайдиган тошсан. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпганларини кўрмаганимда сени ўпмас эдим, деганларини кўрдим”.

251 (000) 3059. Обис ибн Рабийъадан ривоят қилинади:
“Умарнинг қора тошни ўпиб, мен сени ўпмоқдаман. Биламанки, сен тошсан. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпганларини кўрмаганимда мен ҳам ўпмас эдим”, дедилар.

252 (1271) 3060. Сувайд ибн Ғафаладан ривоят қилинади:
“Умар қора тошни ўпиб, унга осилиб турдилар. Ва “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга аҳамият бериб, ҳурматлаганларини кўрдим”, дедилар”.

000 (000) 3061. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: “Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга аҳамият бериб, ҳурматлаганларини кўрдим”, бўлиб келган. Ва яна “унга осилиб турдилар”, сўзи айтмаганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио