Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тавофда икки яманий рукнни истилом қилиб, қолган иккисини қолдириш маҳбублиги хусусида

242 (1267) 3050. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг байт­дан фақат икки яманий рукндан бошқани қўлларини суртганларини кўрмадим».
(Изоҳ: “Икки яманий” рукндан мурод ҳажарул Асвад турган бурчак ва ундан олдин келадиган бурчак. Икковлари Каъбаи муаззаманинг Яман томонида жойлашгани учун уларга шу ном берилган. Қолган икки бурчаги бири шомий, иккинчиси ироқий бўлиб, икковини бир қилиб “икки шомий” рукн дейилади).

243 (000) 3051. Солим оталаридан ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳ рукнларидан фақат (ҳажарул) асвад жойлашган рукнни ва унинг ёнидаги Жумаҳийлар ҳовлиси томондаги рукнни истилом қилардилар”.

244 (000) 3052. Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
“У зот зикр қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажар ва яманий рукнни истилом қилардилар”.

245 (1268) 3053. Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу икки рукн яъни, яманий ва ҳажар рукнини истилом қилганларини кўрганимдан бери қийинчиликда ҳам кенгчиликда ҳам тарк қилмадим”.

246 (000) 3054. Нофеъдан ривоят қилинади:
Ибн Умар ҳажарни қўллари билан истилом қилиб, сўнгра қўлларини ўпдиларда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мана шундай қилганларини кўрганимдан бери уни тарк қилмадим”, дедилар.

247 (1269) 3055. Ибн Аббос айтадилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки яманий рукндан бошқасини истилом қилганларини кўрмадим”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио