Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тавоф ва умрада ҳамда ҳаждаги биринчи тавофида рамл (тавофда паҳлавон юриш қилиш) маҳбуб экани

230 (1261) 3037. Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги тавофни қилсалар уч марта лўккиллар ва тўрт марта юрар эдилар. У зот қачон Сафо ва Марва орасида саъй қилсалар, селхонанинг қорнидан саъй қилар эдилар. Ибн Умар ҳам ана шундай қилар эдилар».

231 (000) 3038. Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ва умрада тавоф қилсалар аввалги бошлайдиган нарсалари Байтуллоҳни уч марта тез юриш билан тавоф қилиб, тўрт марта эса оддий юрардилар. Сўнгра икки саждалик намоз ўқирдилар. Сўнгра сафо ва марва оралигида тавоф қилардилар.

232 (000) 3039. Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккага келиб, қора (тош) устунини истилом қилганларини кўрдим. Келган пайтларида аввалги тавофлари уч марта тез юриш билан айланардилар. Еттидан учтасини шундай қилардилар”.

233 (1262) 3040. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажарул (асвад)дан ҳажаргача уч марта лўккиллар ва тўрт марта юрар эдилар.

234 (000) 3041. Нофеъдан ривоят қилинади:
“Ибн Умар ҳажардан ҳажаргача лўкиллар эдилар. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилганларини зикр қилдилар”.

235 (1263) 3042. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажарул асваддан лўкиллаш юриш қилиб, ҳатто уч тавоф қилганларини кўрдим”.

236 (000) 3043. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажардан ҳажаргача уч лўкиллаш юриш билан тавоф қилдилар”.

237 (1264) 3044. Абу Туфайлдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
“Мен Ибн Аббосга: “Кўрмайсизми? Байтуллоҳдаги мана бу уч марта лўкиллаб юриш ва тўрт марта оддий юриш суннатми? Қавмингиз уни суннат деб айтишмоқда”, десам, у зот: “Рост ва ёлғон гапиришибди”, дедилар. Мен: “Рост ва ёлғон гапиришибди, деганингиз нимани англатади”, дедим. У зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида мушриклар: “Муҳаммад ва унинг саҳобалари озиб кетгани учун Байтуллоҳни тавоф қила олмайди”, деб ҳасад қилишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни уч бора полвон юриш ва тўрт марта оддий юришга амр қилдилар”, дедилар. Шунда мен: “Сафо ва марва орасида улов миниб тавоф қилиш ҳақида хабар беринг, у суннатми?”, десам, у зот: “Қавминг уни суннат деб гумон қилишади. Улар бунда рост ва ёлғон ҳам гапиришибди”, дедилар. Мен: “Рост ва ёлғон гапиришибди, деганингиз нимани англатади”, дедим. У зот: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (атрофларида) одамлар кўпайиб кетди. Улар: “Бу Муҳаммад, бу Муҳаммад, деб айтишар ҳатто бўйга етган қизлар ҳам уйларидан чиқишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар олдидан ёриб ўтмасдилар. Қачонки одамлар кўпайиб кетгач, уловга миниб олдилар. Юриш ва саъй қилиш афзалдир”, дедилар”.

000 (000) 3045. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат арабий лафздаги “яҳсудувнаҳу” феъли айтилмаган.

238 (000) 3046. Абу ат-Туфайлдан ривоят қилинади:
“Ибн Аббосга: “Албатта қавминг гумон қилишадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳни ҳамда сафо ва марва орасида полвон юриш суннат, дейишади”, деб айтсам, Ибн Аббос: “Улар бунда рост ва ёлғон ҳам гапиришибди”, дедилар”.

239 (1265) 3047. Абу ат-Туфайлдан ривоят қилинади:
“Ибн Аббосга: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман, деб ўйлайман”, десам, у зот: “Унда сифатларини айтиб берчи?” дедилар. Мен: “У зотни Марвада туя устида кўрдим. (Атрофларида) одамлар кўпайган эди”, дедим. Шунда Ибн Аббос: “Ана ўша зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Улар у зотни итариб ҳам ҳам юборишмас ва кариҳ ҳам кўришмас эди”, дедилар.

240 (1266) 3048. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалари Маккага келишганида, Ясриб (Мадина) уларни тинкаларини қуритиб юборган эди. Шунда мушриклар: “Эртага сизлар олдингизга бир қавм келадики, уларни иситма тинкаларини қуритиб юборган ва жуда қаттиқ қийинчиликлар олиб келган”, дейишди. Бас мусулмонлар ҳижрни ёнига ўтиришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (тавофни) уч мартасини полвон юриш қилиб, (мушрикларга кўринмагани учун) икки рукн орасида оддий юраверинглар. Шунда мушриклар сизларни бақувват кўради, дедилар.
Мушриклар: «Анавилар сизлар иситма тинкасини қуритган деб ўйладингларми?! Улар бундан ва бундан ҳам бақувват-ку!» дейишди.
Ибн Аббос: “У зотни уларга барча тавофни рамл қилишга амр этишдан фақатгина уларга раҳм қилганлари ман қилди, холос”.

241 (000) 3049. Ибн Аббосдан (р.а) ривоят қилинади:
“Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар қувватларини кўриши учун Байтуллоҳда полвон юриш қилдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио