226 (1259) 3033. Ибн Умардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зи Тувода тонг отгунича тунаб қолардилар. Сўнгра Маккага кирардилар. Абдуллоҳ ҳам ана шундай қилардилар. Ибн Саъид ривоятларида эса, “Бомдод ўқугунча”, бўлиб келган. Яҳё эса: “То тонг отгунича”, деб айтганлар.
227 (000) 3034. Нофеъдан ривоят қилинади: «Ибн Умар қачон Маккага келса, албатта, Зи Тувода тунаб қолар ва тонг отдирганидан кейин ғусл қилиб, наҳорда Маккага кирар эди». Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганларини зикр қилар эди», дейилган.
228 (000) 3035. Абдуллоҳ айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зи Тувога тушиб, то бомдод ўқугунча у ерда тунаб қолдилар. Маккага келган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозгоҳлари нотекис тепаликда эди. Кейинроқдаги қурилган масжидда эмас эди. Лекин ўша масжиддан пастроқдаги нотекис тепаликда эди.
|