Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умралари ва уларнинг вақти

217 (1253) 3023. Қатода айтадилар:
«Анас розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт марта умра қилганлар. ҳаммаси зулқаъдада. Аммо ҳажлари ундоқ эмас. Ҳудайбия­дан ёки ҳудайбия замонидаги умра Зулқаъдада. Ундан кейинги йилдаги умра зулқаъдада. Жаъронадан, ҳунайн ўлжаларини тақсим қилган жойларидан бўлган умра ҳам зулқаъдада. Ҳажларида қилган умра», деди».

000 (000) 3024. Қатода айтадилар.
“Анасдан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ҳаж қилганлар?” деб сўрасам, у зот: “Бир ҳаж ва тўртта умра қилганлар”, деб айтиб, сўнгра юқоридаги ҳадисдек зикр қилдилар.

218 (1254) 3025. Абу Исҳоқдан ривоят қилинади:
“Зайд ибн Арқамдан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қанча ғазот қилдингиз?” деб сўраганимда, ўн еттита” дедилар”.
Зайд ибн Арқам: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн еттита ғазот қилдилар. У зот ҳижрат қилганларидан кейин бир марта ҳаж қилганлар, яъни ҳажжатул вадода”, дедилар.
Абу Исҳоқ: “Маккада бошқа ҳаж ҳам қилганлар”, деб айтдилар.

219 (1255) 3026. Урва ибн Зубайр айтадилар:
“Мен ва Ибн Умар Оишанинг ҳужраларига суяниб турган эдик. Шунда Оишанинг мисвок ишлатганларини овозини эшитдик. Шунда мен: “Эй Абу Абдурроҳман яъни, Ибн Умар! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойида умра қилганларми? Десам, у зот: “Ҳа”, дедилар. Мен Оишага: “Эй онажон! Абу Абдураҳмон нима деб айтаётганини кўряпсизми?” деган эдим, Оиша розияллоҳу анҳу: “Нима деб айтмоқда?” дедилар. Мен: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойида умра қилганлар, деб айтмоқда”, дедим. Шунда Оиша розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ Абу Абдурроҳманни мағфират қилсин, умримга қасамки, Ражаб ойида умра қилмаганлар. (Аммо) бирор умра қиладиган бўлсалар у зот билан бирга Абу Абдурроҳман ҳам бирга бўлар эди”, дедилар.
Ибн Умар буни эшитиб, “йўқ” ёки “ҳа”, демасдан сукут қилдилар.

220 (000) 3027. Мужоҳиддан ривоят қилинади:
“Мен ва Урва ибн Зубайр масжидга кирсак, Абдуллоҳ ибн Умар Оишанинг ҳужрасида ўтирган эканлар. Одамлар эса масжидда зуҳо намозини ўқишаётган экан. Биз уларнинг намозлари хусусида сўрасак, у зот бидъат, дедилар. Урва у зотга: “Эй Абу Абдурроҳман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қанча умра қилганлар”, дегандилар, у зот: “Тўртта умра қилганлар, уларнинг бири Ражаб ойида бўлган”, дедилар. Биз у зотни ёлғонга тутишни ҳам раддия беришни ҳам кариҳ кўрдик. Ва Оишани ҳужрада мисвок ишлатаётганини эшитдик. Бас Урва: “Эй мўминларнинг онаси! Абу Абдурроҳман нима деб айтаётганини эшитмаяпсизми?” деди. Оиша: “Нима деб айтмоқдалар”, дедилар. Урва: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўртта умра қилганлар, уларнинг бири Ражаб ойида бўлган”, деб айтмоқдалар”, деди. Шунда Оиша: “Аллоҳ Абу Абдурроҳманга раҳм қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат у зот билан умра қилганлар. (Аммо) Ражаб ойида ҳеч умра қилмаганлар”, деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио