Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромлари ва қурбонликлари хусусида

213 (1250) 3016. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Али Ямандан қайтганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима билан эҳром боғладинг?” дегандилар, Али розияллоҳу анҳу: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам боғлаган нарса билан эҳром боғладим”, дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар мен билан бирга аталган қурбонлик бўлмаганида, эҳромдан чиқар эдим”, дедилар”.

000 (000) 3017. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

214 (1251) 3018. Яҳё ибн Абу Исҳоқ ва Абдулазиз ибн Суҳайб ва Ҳумайдлардан ривоят қилинади:
Булар Анас розияллоҳу анҳудан эшитишган экан.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ва умрага бир эҳром боғлаб: “Лаббайка умратан ва ҳажжан, лаббайка умратан ва ҳажжан”, деб айтдилар”.

215 (000) 3019. Яҳё айтадилар.
Анасдан эшитдим. Бу зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган эканлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаббайка умротан ва ҳажжан”, деб айтганлар.
Ҳумайд ривоятларида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаббайка биумротин ва ҳажжин”, деб айтганлар.

216 (1252) 3020. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, Ибн Марям Равҳадан ҳаж ёки умра учун ёхуд иккисини жамлаб эҳром боғлаб, талбия айтажак», дедилар».

000 (000) 3021. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: «Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки”, сўзи ўрнига «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила қасамки”, бўлиб келган.

000 (000) 3022. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио