221 (1256) 3028. Ибн Аббос айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бўлган бир аёлга (Ибн Аббос у аёлнинг номини айтдилар-у, мен уни исмини унутдим): “Биз билан бирга ҳаж қилишдан сени нима ман қилди?” деганларида, у аёл: “Бизда икки туя бор эди. Болалар отаси ва ўғли бир туяда ҳаж қилди. Биз суғоришимиз учун бир туяни тарк қилди”, деди. Шунда Ибн Аббос: “Агар рамазон келса умра қилгин. Чунки (Рамазондаги умра) ҳажга тенгдир”, дедилар”.
222 (000) 3029. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бўлган, Умму Синан исмли бир аёлга: «Биз билан ҳаж қилишингдан сени нима ман қилди?» дедилар. «Абу Фулоннинг иккита туяси бор эди. Бирида у билан ўғли ҳаж қилди. Бошқасида эса ғуломимиз суғориш ишларини олиб борарди», деди. «Рамазондаги умра ҳажнинг ёки мен билан бўлган ҳажнинг қазосидир», дедилар».
|