Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Умрада сочни қисқартириш хусусида

209 (1246) 3011. Товусдан ривоят қилинади:
Ибн Аббос айтадилар.
“Муовия: “Биласизми, мен марвада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини мишқос (қайчига ўхшаш нарса) билан қисқалаштирдим?” деганларида, мен: “Бу гапингиз фақат ўзингизни зарарингизга бўлади”, дедилар”.
(Изоҳ: Чунки Муовия сочларини қисқартириб қўйдим, деганларида ҳали Исломга кирмаган эдилар).

210 (000) 3012. Товусдан ривоят қилинади:
Ибн Аббос айтадилар.
“Муовия ибн Абу Суфён: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марвада эканларида сочларини мишқос (қайчига ўхшаш нарса) билан қисқалаштирдим? Ёки марвада эканларида мишқос (қайчига ўхшаш нарса) билан қисқалаштирилганини кўрдим”, дедилар”.

211 (1247) 3013. Абу Саъиддан ривоят қилинади:
“Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳажга чиқиб, ҳажда (талбия айтиш билан) қаттиқ овоз билан бақирар эдик. Қачонки, Маккага келганимизда, умра қилмоғимизга буюрдилар. Фақат қурбонлик атаганлар бундан истисно эдилар. Қачонки тарвия куни бўлганида, Минога бордик, ҳажга эҳром боғладик”.

212 (1248) 3014. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бизлар ҳажга (талбия айтиб) қаттиқ овоз билан бақирар эдик”.

000 (1249) 3015. Абу Назрадан ривоят қилинади:
“Мен Жобир ибн Абдуллоҳ ҳузурларида эдим. Бир киши келиб: “Ибн Аббос ва Ибн Зубайр икки таматтуъ ҳақида ихтилоф қилиб қолишди”, деди. Шунда Жобир: “Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга шуни бажардик. Сўнгра ундан Умар ман қилдилар. Унга такрор қайтмадик”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио