Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳадйига белги тақиш ва эҳром пайтида уларнинг ўркачини тилиш хусусидаги боб

205 (1243) 3006. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни Зул-ҳулайфада ўқидилар. Сўнгра бир туяни келтиришни амр қилиб, ўркачининг ўнг тарафидан тилиб белгиладилар. Ва ундан қон оқиздилар. Уларга бир жуфт кавш осиб, нишонли қилдилар. Сўнгра уловларига миндилар. Қачонки, Байдога келганларида ҳажга эҳром боғладилар”.

000 (000) 3007. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат “Пешинни у ерда ўқидилар”, сўзи айтилмаган.

206 (1244) 3008. Қатодадан ривоят қилинади:
Абу Ҳассон ал-Аърождан эшитдим. У зот:
“Бани ҳужаймлик бир киши Ибн Аббосга: “Одамларни мана бу фатво мунча қизиқтириб қолди, яъни, ким Байтуллоҳни тавоф қилса батаҳқиқ эҳромдан чиқади?”, деганида”, Ибн Аббос: “Хоҳламасангизлар ҳам у Набиййингизни суннатлари”, дедилар.

207 (000) 3009. Қатодадан ривоят қилинади:
Абу Ҳассондан ривоят қилинади:
“Ибн Аббосга: “Мана бу фатво одамларни мунча қизиқтириб қолди, яъни, ким Байтуллоҳни тавоф қилса батаҳқиқ эҳромдан чиқади, тавоф эса умрадир?”, деганида”, Ибн Аббос: “Хоҳламасангизлар ҳам у Набиййингизни суннатлари”, дедилар.

208 (1245) 3010. Ато хабар берадилар.
Ибн Аббос: “Байтулллоҳни ҳожи ҳам ҳожи бўлмаган киши ҳам тавоф қилса эҳромдан чиқади”, дедилар. Мен Атога: “Бу гапни қаердан олиб гапирмоқдалар?” десам, у: “Аллоҳ таолонинг қуйидаги “Сўнгра уларни (сўйиш) ҳалол макони «қадимги уй» (атрофи)дадир” оятидан”, деди. Бу нарса ахир арафада вуқуф қилгандан кейинку, десалар, у: “Ибн Аббос Арафада вуқуф кейин ҳам олдин ҳам, деганлар. У зот буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида эҳромдан чиқишга буюрганларидаги амрдан олганлар”, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио