Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳаж ойларидаги умранинг жоизлиги хусусида

198 (1240) 2999. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«)Қурайш ва унинг динини тутганлар( ҳаж ойларидаги умрани ер юзидаги энг катта бузуқликлардан бири деб билар эдилар. Улар муҳаррамни сафар қилар эдилар ва: «Қачонки, туянинг яраси битса, излар йўқолса, сафар ойи тугаса, умра қилувчига умра ҳалол бўлади», дер эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари тўртинчи куни эрталаб ҳажга эҳром боғлаб келдилар. У зот уларга уни умра қилишни буюрдилар. У (иш) уларга катта бўлиб кўринди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули! ҳалолликнинг қайсиси?» дейишди.
«ҳалолликнинг барчаси», дедилар».

199 (000) 3000. Абулолия ал-Барродан ривоят қилинади:
“Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулҳижжа ойидан тўрт кун ўтганидан кейин келиб, ҳажга эҳром боғладилар. Бас бомдод намозини ўқидилар. Бомдод намозини ўқиб бўлгач: “Ким умра қилмоқни хоҳласа умра қилсин”, дедилар.
 
200 (000) 3001. Наср:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажга эҳром боғладилар”, дедилар.
Абу Шиҳоб ривоятларида эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳажга эҳром боғлаб чиқдик”, бўлиб келган.
Жаҳзамийдан ташқари барчаларининг ривоятларида: “Бомдодни Батҳо, номли жойда ўқидилар”, бўлиб келган. Бу киши у нарсани айтмаганлар.

201 (000) 3002. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари (зулҳижжанинг) ўн кунлигидан тўрт куни ўтганида ҳажга талбия айтган ҳолда келдилар. Уларга умра қилишни буюрдилар.

202 (000) 3003. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулҳижжа ойидан тўрт кун ўтканида бомдодни Зув-тува номли ерда ўқидилар. Ва саҳобаларига эҳромларини умрага айлантиришга буюрдилар. Ўзи билан қурбонлиги борлар эса ундай буюрмадилар”.

203 (1241) 3004. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу умра билан ҳузурландик. Кимнинг ҳузурида қурбонлиги бўлмаса, бутунлай эҳромдан чиқсин. Бас, умра қиёмат кунигача ҳажнинг ичига кирди», дедилар».

204 (1242) 3005. Абу Жамра аз-Зубаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Таматтуъ қилдим. Одамлар мени бундан наҳ­йи қилдилар. Ибн Аббосдан сўрадим. У менга буни қилишга амр қилди. Сўнгра байт томонга бориб ухладим. Тушимда биров келиб: «Умра мақбул, ҳаж мабрур!» деди. Ибн Аббоснинг олдига бориб кўрган нарсам ҳақида хабар бердим. Шунда у: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати!» деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио