Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Байтуллоҳни тавоф қилиб, (сафо ва марвани) саъй қилган кишига эҳромни лозим топиб, ундан чиқишни тарк қилиши хусусида

190 (1235) 2991. Муҳаммад ибн Абдураҳмондан ривоят қилинади:
“Ироқ аҳлидан бўлган бир киши бу зотга: “Менга Урва ибн Зубайрдан бир киши ҳажга эҳром боғласаю, агар Байтуллоҳни тавоф қилса эҳромдан чиқадими ёки йўқми? шуни сўраб бер. Агар эҳромдан чиқмайди, деса, сен унга: “Бир киши (яъни, Ибн Аббос чиқади, деб) ана шундай айтмоқда”, дегин”, деб айтди. Бас мен бу ҳақда Урва ибн Зубайрдан сўрасам у зот: “Ким ҳажга эҳром боғласа фақат ҳаж (тугаши) билан эҳромдан чиқади”, дедилар. Мен: “Бир киши ана шуни айтмоқда”, дедим. У зот: “Айтган нарсаси мунча ҳам ёмон”, дедилар. Бир киши мени тўхтатиб, мендан сўраган эди ўшани айтиб бердим. У: “Ўша кишига айт, бир киши хабар бермоқдаки, албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. Асмо ва Зубайрлар ҳам шуни бажаришган”, деди. Кейин мен бориб уни Урвага зикр қилдим. Урва: “Бу ким?” дедилар. Мен: “Билмайман”, дедим. Урва: “Нима учун ўзи келиб сўрамади? Билишимча у Ироқлик бўлса керак”, дедилар. Мен: “Билмайман”, дедим. Урва: “Ёлғон гапирибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилганларини менга Оиша хабар берган. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи Маккага келганларида таҳорат олганлар. Сўнгра Байтуллоҳни тавоф қилганлар. Сўнгра Абу Бакр ҳаж қилганлар. У зот ҳам биринчи Байтуллоҳни тавоф қилишдан бошлаганлар. Ундан бошқаси яъни умра бўлмаган. Сўнгра Умар ҳам ана шундай қилганлар. Сўнгра Усмонни ҳаж қилганларини кўрдим. У зот ҳам биринчи бўлиб Байтуллоҳни тавоф қилишдан бошлаганлар. У зотда ҳам ундан бошқаси яъни, умра бўлмаган. Сўнгра Муовия ва Абдуллоҳ ибн Умар, ундан кейин отам Зубайр ибн Аввом билан ҳам ҳаж қилдим, уларни барчалари аввал Байтуллоҳни тавоф қилишдан бошлашди. Ундан бошқаси яъни, умра бўлмаган. Сўнгра муҳожир ва ансорларни кўрдимки, улар ҳам шундай қилишганини кўрдим. Уларда ҳам ундан бошқаси яъни, умра бўлмаган. Энг охири бўлиб Ибн Умар шундай қилганларини кўрдим. Сўнгра умра билан уни орасини узмади. Мана Ибн Умар уларнинг ҳузурида турибдилар, ахир сўрашмайдими? Ўтганлардан ҳам бирор киши йўқки, улар ҳам аввало қадамларини қўйишлари билан тавофдан бошлашмоқда. Сўнгра эҳромдан чиқишмаяпти. Онам билан холам ҳам келишган пайтда Байтуллоҳни тавоф қилишдан олдин бирор нарсани бошлашмади. Сўнгра эҳромдан ҳам чиқишмади. Онам хабар берадиларки, онам, синглиси, Зубайр фалончи ва пистончи ҳеч умра билан бошлашмаган. Қачонки рукнни ушлашгач эҳромдан чиқишган. Ким ана шундай зикр қилмаса ёлғон сўзлабди”, дедилар.

191 (1236) 2992. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Бизлар эҳром боғлаб чиқдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким билан атаган қурбонлиги бўлса эҳромида қолсин. Кимни ўзи билан атаган қурбонлиги бўлмаса эҳромдан чиқсин”, дедилар. Бас мен билан атаган қурбонлигим йўқ эди, эҳромдан чиқдим. Ибн Зубайрни эса ўзи билан атаган қурбонлиги бор эди, эҳромдан чиқмади”.
Асмо: “Кийимимни кийдимда, сўнгра чиқиб Зубайрни олдида ўтирдим. Зубайр: “Мени олдимдан туриб кетгин”, деди. Шунда мен: “Сенга сакраб қўйишимдан қўрқмоқдасанми?” дедим”, деб айтдилар.

192 (000) 2993. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳажга эҳром кийиб келдик. Сўнгра юқоридаги Ибн Журайж ривояти каби ҳадисни зикр қилиб, унга қуйидагича қўшимча қилдилар.
Зубайр: “Мендан узоқлаш, мендан узоқлаш, деганларида, Асмо: “Сизга сакраб қўйишимдан қўрқмоқдасизми?” дедилар.

193 (1237) 2994. Абуласваддан ривоят қилинади:
Асмо бинти Абу Бакрни қуллари Абдуллоҳ айтадилар.
“Асмо ҳар гал Ҳажун номли ердан ўтганларида, Расулига Аллоҳнинг салавоти, саломлари бўлсин”, деб айтардилар. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мана шу ерга тушдик. Ўшанда бизлар юк солган идишларимиз енгил, туяларимиз эса оз, сафар учун олган матоларимиз ҳам кам эди. Мен, синглим Оиша, Зубайр ва фалончи ва пистончилар умра қилдик. Қачонки Байтуллоҳни қўлимиз билан ушлагач, эҳромдан чиқдик. Сўнгра кечки пайт ҳажга эҳром боғладик.
Ҳорунни ривоятларида эса, Асмонинг қуллари, дейилдию, аммо Абдуллоҳ, деб айтилмади, бўлиб келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио