Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳажга эҳром боғлаб, маккага келган кишига лозим бўлган тавоф ва саъй хусусида

187 (1233) 2987. Вабарадан ривоят қилинади:
“Мен Ибн Умарнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Бир киши келиб: “Мавқифга келишдан олдин Байтуллоҳни тавоф қилишим дурустми?” деганида, у зот: “Ҳа”, дедилар. У киши: “Ибн Аббос, то мавқифга келинмагунча тавоф қилма, дедилар”, деб айтди. Шунда Ибн Умар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мавқифга келишдан олдин Байтуллоҳни тавоф қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини олиш ҳақлироқми ёки Ибн Аббосни сўзлариними? Агар рост сўзлаётган бўлсанг”, дедилар”.

188 (000) 2988. Вабарадан ривоят қилинади:
“Бир киши Ибн Умардан: “Ҳажга эҳром боғлаб бўлдим, тавоф қиламанми? Деди. Ибн Умар: “Сени нима ман қилмоқда?” дедилар. У киши: “Мен фалончини ўғлини кўрдимки, у бу нарсани кариҳ кўрмоқда. Сиз эса бизга ундан кўра яхшироқсиз. Биз уни кўрдикки, дунё фитналантириб қўйибди”, деди. Шунда Ибн Умар: “Дунё қайси биримизни фитналантирмабдики?” деб сўнгра яна: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдикки, ҳажга эҳром боғладилар. Байтуллоҳни тавоф қилдилар. Сафо ва марва орасида саъй қилдилар. Аллоҳ ва расулининг суннатига эргашмоқлик фалончининг суннатига эргашгандан ҳақлироқдир, агар рост гапираётган бўлсанг”, дедилар.

189 (1234) 2989. Амр ибн Динордан ривоят қилинади:
Биз Ибн Умардан бир киши умрага келиб, Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва марвани орасини тавоф қилмасидан олдин аёлига қўшиладими? Десак, у зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, Байтуллоҳни етти марта тавоф қилдилар. Мақомни ортида икки ракат намоз ўқидилар. Сафо ва марва орасини етти марта тавоф қилдилар. Сизлар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда гўзал намуна бордир”, дедилар.

000 (000) 2990. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио