Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қирон ниятини қилган фақат ифрод ниятини қилган ҳожи эҳромдан чиққан вақтдагина эҳромдан чиқиши

176 (1229) 2974. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжалари Ҳафса: “Эй Аллоҳнинг расули! Одамларга нима бўлдики, улар эҳромдан чиқишди, сиз эса умрангиз эҳромидан чиқмадингиз?” деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки мен сочларимни қотириб олдим ва қурбонлигимга тақинчоқларни тақиб олдим. То қурбонлигимни сўйгунча эҳромдан чиқмайман”, дедилар.
(Изоҳ: Ифрод – ҳажнинг биринчи тури бўлиб, у ҳажнинг ўзинигина қилишдан иборат.
Таматтуъ – ҳажнинг иккинчи тури бўлиб, ҳаж даврида аввал умра қилиб эҳромдан чиқиб, орада эҳром ман қилган нарсалардан фойдаланиб, ҳузур қилиб юрадида, ҳаж вақти – зулҳижжанинг саккизинчи куни келганда ҳажни ният қилиб эҳромга кириб кейин ҳаж қилишдан иборат.
Қирон – ҳажнинг учинчи тури бўлиб, ҳаж ойларида ҳаж ва умрани ният қилиб, бир эҳром боғлаш).
 
000 (000) 2975. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

177 (000) 2976. Ҳафсадан ривоят қилинади:
“Эй Аллоҳнинг расули! Одамларга нима бўлдики, улар эҳромдан чиқишди, сиз эса умрангиз эҳромидан чиқмадингиз?” десам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки мен қурбонлигимга тақинчоқларни тақиб олдим ва сочларимни қотириб олдим. То қурбонлигимни сўйгунча ҳаж эҳромидан чиқмайман”, дедилар.

178 (000) 2977. Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Ҳафса: “Эй Аллоҳнинг расули? Деб юқоридаги ҳадисдек ривоят қилиб: “То қурбонликни сўйгунча эҳромдан чиқилмайди”, дедилар.

179 (000) 2978. Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Ҳафса менга гапириб берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажи йилида аёлларига эҳромдан чиқишни буюрдилар. Шунда Ҳафса: “Сиз эҳромдан чиқишингизни нима нарса ман қилади”, десалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки мен сочларимни қотириб олдим ва қурбонлигимга тақинчоқларни тақиб олдим. То қурбонлигимни сўйгунча эҳромдан чиқмайман”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио