Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳсор сабабли эҳромдан чиқиш жоизлиги ва қирон ниятининг жоизлиги хусусида

180 (1230) 2979. Нофеъдан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу фитна даврида умра нияти қилган ҳолда (сафарга) чиқдилар. Ва: “Агар Байтуллоҳдан тўсилиб қолсам худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бажарганимдек нарсани бажараман”, дедиларда, бас йўлга чиқиб, умрага эҳром боғладилар. Йўл юриб, “Байдо” номли ерга етиб бориб, асҳобларига қарадиларда: “Икковининг ҳукми бирдир. Сизларга гувоҳлик бераманки, мен ҳажни умра билан бирга вожиб қилдим, деб (Қирон ният қилдиларда), йўлга чиқиб, Байтуллоҳга келдилар ва у ерни етти марта тавоф қилдилар. Ҳамда сафо ва марва орасида ҳам етти марта юрдилар. Унга ҳеч нарсани зиёда қилмасдан ўша билан кифояландилар. Ва қурбонлик қилдилар”.
(Изоҳ: ҳожи ёки умра қилувчининг душман ёки касаллик, ёхуд бошқа сабабга кўра ибодатни адо эта олмай қолиши «эҳсор» дейилади).

181 (000) 2980. Нофеъ айтадилар:
“Ҳажжож (Абдуллоҳ) Ибн Зубайрни қатл қилиш учун тушганида Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ва Солим ибн Абдуллоҳлар Абдуллоҳ (ибн Умар)га: “Бу йил ҳаж қилмаслигингиз сизга зарар бермайди. Биз одамлар орасида уруш чиқиб кетиб, сиз билан Байтуллоҳ орасида тўсиқ бўлиб қолишидан қўрқамиз”, дейишди. Ибн Умар: “Агар мен билан Байтуллоҳ ораси тўсилиб қолса худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эканимизда Қурайш кофирлари билан Байтуллоҳ ораси тўсилиб қолганида у зот нимани бажарган бўлсалар мен ҳам ўша нарсани бажараман. Сизларни гувоҳ қиламанки, мен умрани вожиб қилдим”, дедилар. Бас у зот юриб, зулҳулайфага келиб, умрага талбия айтдилар. Сўнгра: “Агар йўлим очиқ бўлса умрамни адо этаман. Бордию мен билан Байтуллоҳ ораси тўсилиб қолса худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргалигимда нимани бажарган бўлсалар ўша нарсани бажараман, деб “Батаҳқиқ, сизлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди”, (Аҳзоб - 21) оятини тиловат қилдилар. Сўнгра юриб Байдонинг ўртасига келдилар. У зот: “Икковининг ҳукми бирдир. Агар мен билан умрам ораси ва мен билан ҳажим ораси тўсилиб қолса сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, мен ўзимга ҳажни умра билан бирга вожиб қилдим. Бас юриб бориб ҳатто Қадийд номли ердан қурбонлик учун ҳадйи сотиб олдилар. Сўнгра ҳаж ва умра икковига бир қилиб, Байтуллоҳ ҳамда сафо ва марва орасида тавоф қилдилар. Сўнгра То қурбонлик куни ҳажларидаги эҳромларидан чиқмагунларича иккови эҳромидан чиқмадилар”.

000 (000) 2981. Нофеъдан ривоят қилинади:
“Ибн Умар Ҳажжож Ибн Зубайрни (ўлдиргани) тушганида ҳаж қилишни хоҳладилар. Ҳадисни юқоридагидек давом эттириб, унинг охирида: “Ким ҳаж билан умра орасини жамлашни хоҳласа бир тавоф кифоя қилади. Икковини тугатмагунча эҳромдан чиқмайди”, дедилар.


182 (000) 2982. Нофеъдан ривоят қилинади:
“Ҳажжож (Абдуллоҳ) Ибн Зубайрни қатл қилиш учун тушган йилида Ибн Умар ҳаж қилишни хоҳладилар. Шунда у зотга: “Одамлар ораларида уруш бўлиши кузатилмоқда. Биз сизни ҳам тўхтатиб қўйишларидан қўрқамиз”, дейилди. У зот: “Батаҳқиқ, сизлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди”, (Аҳзоб - 21) оятини айтдилар. Мен худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бажарган нарсани бажараман. Сизларга гувоҳлик бераманки, мен ўзимга умрани вожиб қилдим. Сўнгра у зот чиқиб, Байдо номли ернинг ўртасига келганларида: “Ҳаж ва умранинг иши бир хилдир. Гувоҳ бўлинглар, сизларга гувоҳлик бераман, мен умрам билан бирга ҳажимни вожиб қилдим”, дедилар. Қудайддан сотиб олган ҳадийни ҳайдаб йўлга тушдилар. Сўнгра бориб, барчасига эҳром боғладилар. Ҳатто Маккага келдилар. Байтуллоҳни ҳамда сафо ва марвани тавоф қилдилар. Бунга ҳеч нарсани зиёда қилмадилар. У зот то қурбонлик куни келгунича қурбонлик ҳам қилмадилар, сочларини олмадилар ва қисқартирмадилар ҳам. Эҳромдаги бирор нарсани ҳалол ҳам қилмадилар. Бас қурбонлик куни бўлганида, қурбонликни сўйиб, соч олдирдилар. Бу зот аввалги тавофлари билан ҳаж ва умра тавофини ўташни маъқул кўрдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундай қилдилар”, деб айтдилар.

183 (000) 2983. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундай қилдилар”, деб айтилган сўз зикр қилинмади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио