Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таматтуъ ниятини қилган кишига қон чиқариш вожиблиги. агар қон чиқариш учун ҳайвон топилмаса уч кун ҳажда рўза тутиши, аҳлига қайтганида эса етти кун рўза тутиши лозимлиги хусусида

174 (1227) 2972. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида умрадан ҳажга таматтуъ қилдилар ва ҳадйи атадилар. У зот ўз ҳадйиларини Зул-ҳулайфадан ҳайдадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрага эҳром боғлаш билан бошладилар. Сўнгра ҳажга эҳром боғладилар. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга умра билан ҳажгача ҳузурланишди. Одамларнинг ичида ҳадйи атаб, ҳадйисининг ҳайдаганлар бор. Уларнинг ичида ҳадйи атамаганлар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келгач, одамларга: “Сизлардан ким ҳадйи атаган бўлса то ҳажини тугатгунича бирор нарса ҳалол бўлмасдан балки ҳаром бўлади. Сизлардан ким ҳадйи атамаган бўлса Байтуллоҳ ҳамда сафо ва марвани тавоф қилсин. Сочини олдириб, эҳромдан чиқаверсин. Сўнгра ҳажга эҳром боғлаб, ҳадйи атасин. Бордию ким ҳадйи қилиш учун нарса топа олмаса, ҳажда уч кун рўза тутсин ва аҳлига қайтганида етти кун рўза тутсин”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келган пайтларида тавоф қилдилар. Биринчи бўлиб рукнни истилом қилдилар. Сўнгра етти айланишдан учтасини югуриброқ бажардилар. Тўрттасини эса оддий юриб тавоф қилдилар. Байтуллоҳнинг тавофи тугугач, мақомда икки ракат намоз ўқидилар. Сўнгра салом бериб, жўнадилар. Бас Сафо ва марвага келиб, уни етти марта тавоф қилдилар. То ҳажларини тугатгунча эҳромда ман этилган нарсаларни бирортасини бажармадилар. Қурбонлик куни қурбонликларини сўйдилар. Ва ифоза тавофини қилиб, Байтуллоҳни айландиларда, эҳромдаги ман этилган нарсаларни бажаришни бошлайвердилар. Одамлардан ҳадйи ҳайдаб келиб, қурбонлик қилганлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бажарган нарсаларини бажардилар».

175 (1228) 2973. Урва ибн Зубайрдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжалари Оиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаж билан умрага таматтуъ қилганлари ҳамда одамларнинг у зот билан бирга таматтуъ қилганларини худди Солим ибн Абдуллоҳ Абдуллоҳдан, Абдуллоҳ эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларидек хабар бердилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио