Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таматтуъ ҳажининг жоизлиги

158 (1223) 2953. Абдуллоҳ ибн Шақиқ айтадилар:
Усмон таматтуъдан қайтарар эди. Али эса унга буюрар эди. Усмон Алига бир гап айтдилар. Сўнгра Али эса: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан таматтуъ қилар эдик”, дедилар. Шунда Усмон: “Тўғри! Лекин хавф қилиб шундай бўлар эди”, дедилар.
(Изоҳ: Ҳаж даврида аввал умра қилиб, кейин ҳаж қилишни таматтуъ де­йилади. Таматтуъ луғатда «фойдаланиш», «ҳузур қилиш» маъноларини англатади. Унда ҳаж қилмоқчи бўлган одам эҳромга кираётган пайт­да аввал умрани ният қилади.
Маккаи мукаррамага келиб, Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида саъйни адо этгандан сўнг эҳромдан чиқади. Ҳаж вақти келгунча эҳром ман қилган нарсалардан фойдаланиб, ҳузур қилиб юриши мумкин бўлади).

000 (000) 2713. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

159 (000) 2954. Саъийд ибн Мусаййабдан ривоят қилинади:
Али ва Усмон Усфон номли жойда бирга бўлиб қолишди. Усмон таматтуъдан ёки умрадан ман қилар эди. Али: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бажариб юрган ишни ман қилиш билан нима хоҳлайсиз”, деган эдилар, Усмон: “Биз бу ишда ҳоли қўйинг”, дедилар. Али: “Сизни шундай қолдиришга қодир эмасмиз”, деб жавоб қилдилар. Қачонки, Али ана шу ҳолни кўргач, ҳаж умрани бир қилиб эҳром кийдилар.

160 (1224) 2955. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ҳаждаги таматтуъ нияти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига хос эди”, дедилар.

161 (000) 2956. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ҳажда таматтуъ ният қилиш бизга рухсат эди”.

162 (000) 2957. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Икки мутъа (яъни фойдаланиш, ҳузур қилиш)  фақат биз учун хос эди. Аёллардаги мутъа ва ҳаждаги мутъа, яъни таматтуъ ҳажи”.

163 (000) 2958. Абдурроҳман ибн Абушшаъсодан ривоят қилинади:
“Мен Иброҳим ан-Нахаъий ва Иброҳим ат-Таймий олдларига бориб: “Шу йили ҳаж билан умрани жамлашга қасд қилмоқдаман”, деганларида, Иброҳим ан-Нахаъий: “Лекин отанг бундай қасд қилмаган эди”, деди”.
Иброҳим ат-Таймий оталаридан ривоят қиладилар:
“Бу киши Рабазада Абу Зарр розияллоҳу анҳу олдларидан ўта туриб мана шу ҳақда зикр қилдилар. Шунда Абу Зарр розияллоҳу анҳу: “Бу нарса сизларга эмас бизларга хос эди холос”, дедилар”.

164 (1225) 2959. Ғунайм ибн Қайсдан ривоят қилинади:
“Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан таматтуъ ҳақида сўрадим. У зот: “Биз буни бажарар эдик. Мана бу киши (яъни Абу Суфён) Макка уйларида кофир эди”, дедилар.

000 (000) 2960. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2961. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

165 (1226) 2962. Мутаррифдан ривоят қилинади:
“Имрон ибн Ҳусайн менга: “Бугун сенга бир ҳадис айтиб бераман. Аллоҳ ўша ҳадис билан эртадан кейин манфаат беради. Билгин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлиларидан бир тоифаси билан зулҳижжанинг ўн кунлигида таматтуъ нияти билан умра қилдилар. Уни насх қиладиган оят ҳам тушмади. Ва ундан ман ҳам қилмадилар. У зот мана шу кўринишда давом этдилар. Ундан кейин ким қандай фикр билдирган бўлса ўзича хоҳлаганича фикр билдираверди”.

166 (000) 2963. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат “Киши раъйи билан хоҳлаганича фикр юритар эди, яъни Умар”, сўзи зиёда қилинган.

167 (000) 2964. Мутаррифдан ривоят қилинади:
“Имрон ибн Ҳусойн: “Сенга бир ҳадис айтиб бераман. Шояд Аллоҳ бу билан сенга манфаат берса. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж билан Умра орасини жам қилдилар. Сўнгра то вафот этгунларича ундан ман қилмадилар. Қуръон у нарсани ҳаром қилиб оят туширмади. (Фаришталар) менга салом бериб юришар эди. Куйдириб тамға босганимда салом беришни тарк қилишди. Сўнгра куйдиришни тарк қилган эдим яна қайтиб салом беришни бошлашди”, дедилар.

000 (000) 2965. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

168 (000) 2966. Мутаррифдан ривоят қилинади:
“Имрон ибн Ҳусойн вафот этишларига сабаб бўлган касалликларида менга одам жўнатдилар. Мен сенга ҳадисларни айтиб берсамда шояд Аллоҳ мендан кейин сенга манфаат берса! Агар яна яшасам уни яшириб тур. Бордию вафот этсам хоҳласанг гапиравер. Менга фаришталар томонидан салом берилар эди. Ва яна билгинки, Аллоҳнинг набийси ҳаж билан умра орасини жам қилар эдилар. Сўнгра у зотга Аллоҳнинг китобидан бирор нарса нозил бўлмади. ВА Аллоҳнинг набийси ҳам ундан наҳий қилмадилар. Бир киши (яъни Умар) ўз раъйилари билан хоҳлаганича гапирди”, дедилар.

169 (000) 2967. Имрон ибн Ҳусойндан ривоят қилинади:
“Бу зот: “Билгин албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ва умра орасини жамладилар. Сўнгра у зотга китоб (оят) тушмади. У нарсадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизни ман қилмадилар. У ҳақда бир киши хоҳлаганича ўз фикри билан гапирди”, дедилар”.

170 (000) 2968. Имрон ибн Ҳусойндан ривоят қилинади:
“Бу зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таматтуъ ҳажини бажардик. Қуръон у ҳақда бирор нарса туширмади. Бир киши ўз раъйи билан хоҳлаганича гапирди”, дедилар.

171 (000) 2969. Имрон ибн Ҳусойндан ривоят қилинади:
“Бу зот юқоридаги ҳадис каби гапириб: “Аллоҳнинг набийси таматтуъ қилдилар. Биз ҳам у зот билан бирга таматтуъ қилдик”, дедилар.

172 (000) 2970. Имрон ибн Ҳусойн айтадилар:
“Таматтуъ ояти Аллоҳнинг китобида нозил бўлганида яъни таматтуъ ҳажи ҳақида оят нозил бўлганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга буюрдилар. Сўнгра таматтуъ ҳажини ман этадиган оят нозил бўлмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам то вафот этгунларича ундан ман қилмадилар. Бир киши ундан кейин хоҳлаганича ўз раъйи билан гапираверди”.

173 (000) 2971. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат бунда Имрон ибн Ҳусойн: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бажардик”, деганлар. Аммо “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар”, деб айтмаганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио