Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳромдан чиқиш насх бўлиб, уни охирига етказишга буюрилгани ҳақида

154 (1121) 2948. Абу Мусодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келсам у зот Батҳо номли жойга туяларини чўктириб қўйган эканлар. У зот менга: “Ҳаж қилдингми?” дедилар. Мен: “Ҳа”, дедим. У зот: “Эҳромга кирганингда нима дединг?” дегандилар, мен: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби “Лаббайка”ни айтдим”, дедим. У зот: “Яхши қилибсан. Сен энди Байтуллоҳ ҳамда Сафо ва марвани тавоф қил ва эҳромдан чиқ”, дедилар. Мен Байтуллоҳни ҳамда сафо ва марвани тавоф қилдим. Ва эҳромдан чиқдим. Сўнгра Бани Қайслик бир аёлнинг олдига борувдим у бошимдан (бит ва шунга ўхшаш ҳашаротларни) қидирди. Кейин ҳажга эҳром боғладим. Мен шу нарса (яъни таматтуъ) билан то Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик давриларигача фатво бериб юрдим. Бас бир киши: “Эй Абу Мусо! (ёки эй Абдуллоҳ ибн Қайс) баъзи фатволарингизни тўхтатиб туринг. Чунки сиздан кейин мўминлар амири ҳаж масаласида нималарни содир қилганларини билмайсиз”, деди. Шунда Абу Мусо: “Эй одамлар! Кимга (таматтуъ) ҳақида фатво берган бўлсак, тўхтаб турсин. Чунки мўминлар амири ўзлари келмоқдалар. У кишининг сўзларига қараб амал қиласизлар”, дедилар. Бас Умар розияллоҳу анҳу келгандилар, мен ана шу ҳақда зикр қилган эдим, у зот: “Агар Аллоҳнинг китобидан оладиган бўлсак у охиригача тамомлашга буюради. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари билан оладиган бўлсак то қурбонлик ўз жойига бормагунича эҳромдан чиқилмайди”, дедилар”.
 
000 (000) 2713. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

155 (000) 2950. Абу Мусодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келсам у зот Батҳо номли жойга туяларини чўктириб қўйган эканлар. У зот: “Эҳромга кирганингда нима дединг?” дегандилар, мен: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби “Лаббайка”ни айтдим”, дедим. У зот: “Қурбонлик ҳайдаб келдингми?” дедилар. Мен: “Йўқ”, деган эдим, у зот: “Сен Байтуллоҳ ҳамда Сафо ва марвани тавоф қил ва эҳромдан чиқ”, дедилар. Мен Байтуллоҳни ҳамда сафо ва марвани тавоф қилдим. Ва эҳромдан чиқдим. Сўнгра қавмимдан бўлган бир аёлнинг олдига борган эдим, у сочимни тараб, бошимни ювиб қўйди. Мен Абу Бакр ва Умарнинг халифаликлари даврида ана шундай фатво берар эдим. Ҳаж мавсуми тадорикини кўриб турганимда, бир киши келиб: “Мўминлар амири ҳаж ишларида нималарни содир қилганларини билмайсиз”, деди. Шунда Абу Мусо: “Эй одамлар! Кимга (таматтуъ) ҳақида фатво берган бўлсак, тўхтаб турсин. Чунки мўминлар амири ўзлари келмоқдалар. У кишининг сўзларига қараб амал қиласизлар”, дедилар. Бас Умар розияллоҳу анҳу келганларида: “Эй мўминлар амири! Ҳаж ишларида нималарни содир қилдингиз”, десам, у зот: “Агар Аллоҳнинг китобидан оладиган бўлсак у охиригача тамомлашга буюради. Чунки Аллоҳ: “Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг” (Бақара-196), деб айтган. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари билан оладиган бўлсак, у зот  то қурбонлик сўйилмагунича эҳромдан чиқилмайди, деганлар”, деб айтдилар”.

156 (000) 2951. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбордилар. Ҳаж қилган йиллари у зот билан учрашиб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Абу Мусо! Эҳромга кирганингда нима деб айтдинг”, дедилар. Мен: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам каби лаббайкани айтиб эҳромга кирдим”, дедим. У зот: “Қурбонлик ҳайдаб келдингми?” дедилар. Мен: “Йўқ”, деган эдим, у зот: “Боргинда, Байтуллоҳ ҳамда сафо ва марвани тавоф қилда, эҳромдан чиқ”, дедилар. Ровий юқоридагидек давом эттирдилар”.

157 (1222) 2952. Абу Мусодан ривоят қилинади:
“Бу зот таматтуъ ҳажига фатво берардилар. Бир киши: “Баъзи фатволарингиз хусусида тўхтаб турсангиз. Чунки кейинги пайтларда мўминлар амири ҳаж ишларида нималарни содир этганларини билмайсиз”, деди. Кейин Абу Мусо Умар розияллоҳу анҳуга йўлиқиб, у ҳақда сўраганларида, Умар розияллоҳу анҳу: “Биламан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари бу ишни қилишар эди. Лекин мен уларни аёллари билан қўшилиб, ҳажда (яъни арофатда) бошларидан сув томчиси оқиб туришини кариҳ кўрдим”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио