Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аллоҳнинг "сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар" сўзи ҳақида

151 (1219) 2945. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қурайш ва унинг динига бўйсунадиганлар Муздалифада турар эдилар. Улар «Ал-ҳумса» деб номланардилар. Бошқа араблар эса Арофатда туришар эди. Ислом келганда Аллоҳ азза ва жалла Набийини Арофатга боришга ва ўша ерда туришга амр қилди. Бу (Аллоҳ) субҳонаҳунинг: «Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар» деганидир».
(Изоҳ: «Ал-ҳумса» – «шижоатлилар» деганидир.
Жоҳилият даврида Қурайш қабиласи бошқа араблардан ўзларини юқори тутишар, улардан ажраб турадиган баъзи имтиёзларни ўзларига раво кўришарди. ҳаж қилишганда бошқаларга қўшилмасдан, Арофатда ҳам алоҳида туришар эди. Арофатдан қайтиб тушишда ҳам айрим бўлиб, одамлардан бошқа жойда имтиёзли бўлиб туришарди).

152 (000) 2946. Ҳишом оталаридан ривоят қиладилар:
"Араблар Байтуллоҳни яланғоч ҳолда тавоф қилишар эди. "Фақат «Ал-ҳумса»лар бундай қилишмас эди. Ал-ҳумса – Қурайш ва улардан туғилганлардир. Улар яланғоч тавоф қилишар эди. Фақат Ал-ҳумсалар кийим берсагина кийиб олишар эди. Унда эркаклар эркакларга кийим берар, аёллар эса аёлларга кийим берар эди. «Ал-ҳумса»лар муздалифадан чиқишмас эди. Одамларнинг барчалари Арофатга етиб олишар эди.
Ҳишом айтадилар. Отам Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтиб берганлар.
«Ал-ҳумса» ҳақида Аллоҳ таоло: «Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар», деб айтган. Одамлар Арофатдан тушишар эди, «Ал-ҳумса»лар эса (Арофатга бормасдан) Муздалифадан тушишар эди. Улар: "Бизлар фақат ҳарамдан тушамиз", деб айтишар эди. Қачонки «Сўнгра одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар», ояти нозил бўлганида, улар Арофатга қайтдилар.

153 (1220) 2947. Жубайр ибн Мутъим айтадилар.
"Мен туямни йўқотиб қўйдим. Арофа куни уни қидириб борган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Арофатда турганларини кўрдим. Шунда мен: "Аллоҳга қасам, бу киши «Ал-ҳумса»ларданку? Бу ерда нима қилиб турибди? Дедим. Чунки Қурайш «Ал-ҳумса»лардан ҳисобланади.
(Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Қурайш қабиласиданлар).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио