Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳромдаги киши агар вафот этса нима қилиниши хусусида

93 (1206) 2883. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам туясидан йиқилдида, бўйни синиб, вафот этди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни сув ва сидр билан ювиб, икки кийимда кафанланглар. Ва бошини ҳам ёпманглар. Чунки Аллоҳ уни қиёмат куни «Лаббайка»ни айтган ҳолида тирилтиради», дедилар».

94 (000) 2884. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга арофатда турган эди, уловидан йиқилдида, бўйни синди. Бу нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганида «Уни сув ва сидр билан ювиб, икки кийимда кафанланглар. Хушбўй суртманглар ва бошини ҳам ёпманглар. Чунки Аллоҳ уни қиёмат куни «Лаббайка»ни айтган ҳолида тирилтиради», дедилар».
Аййуб ривоятларида "Талбия айтган ҳолда" бўлиб келган.
Амр ривоятларида "Талбия айтади", бўлиб келган.

95 (000) 2885. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга, эҳром ҳолатида...., деб юқоридаги ҳадисдек зикр қилинди.

96 (000) 2886. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши эҳром ҳолатида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга келаётган эди, уловидан йиқилиб, бўйни қаттиқ синди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уни сув ва сидр билан ювиб, икки кийимда кафанланглар. Ва бошини ҳам ёпманглар. Чунки у қиёмат куни «Лаббайка»ни айтиб келади», дедилар».

97 (000) 2887. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши эҳром ҳолатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга келаётган эди...., деб юқоридагидек ҳадис айтилиб: "У қиёматда талбия айтган ҳолда қайта тирилади", дейилган.
Саид ибн Жубайр "Йиқилди", деган сўзни айтмаганлар.

98 (000) 2888. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кишини улови бўйнини синдириб қўйиб, вафот этди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уни сув ва сидр билан ювиб, икки кийимда кафанланглар. Боши ва юзини ёпманглар. Чунки қиёмат куни «Лаббайка»ни айтган ҳолида тирилтирилади», дедилар».

99 (000) 2889. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эҳром ҳолатида эдилар, улови бўйнини синдириб қўйиб, у вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уни сув ва сидр билан ювиб, икки кийимда кафанланглар. Хушбўй нарсаларни суртманглар. Бошини ёпманглар. Чунки қиёмат куни «Лаббайка»ни айтган ҳолида қайта тирилтирилади», дедилар».

100 (000) 2890. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эҳром ҳолатида эканида, улови бўйнини синдириб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уни сув ва сидр билан ювиб, хушбўй нарсаларни суртманглар. Бошини ёпманглар. Чунки қиёмат куни «Лаббайка»ни айтган ҳолида қайта тирилтирилади», дедилар».

101 (000) 2891. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эҳром ҳолатида келганида, уловидан йиқилиб, бўйнини синдириб қўйди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уни сув ва сидр билан ювиб, икки кийим билан кафанлашни ва хушбўй нарсаларни суртмасликни буюрдилар. Бошини ёпмасдан кафандан чиқариб қўйинглар.
Шуъба бундан кейин ана шу нарса ҳақида гапириб: "Боши ва юзини чиқариб қўйинглар, чунки қиёмат куни «Лаббайка»ни айтган ҳолида қайта тирилтирилади», дедилар».

102 (000) 2892. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши уловидан йиқилиб, бўйнини синдириб қўйди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эди. У зот: «Уни сув ва сидр билан ювиб, юзини ва (бошини бўлса керак) очиб қўйинглар, чунки қиёмат куни «Лаббайка»ни айтган ҳолида қайта тирилтирилади», дедилар».

103 (000) 2893. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эди. У уловидан йиқилиб, бўйнини синдириб қўйиб вафот этди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ювиб, хушбўй нарсани яқинлаштирманглар ва юзини ҳам ўраманглар. Чунки қиёмат куни «Лаббайка»ни айтган ҳолида қайта тирилтирилади», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио