Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳромдаги киши касаллик ёки шунга ўхшаш нарса сабабли эҳромдан чиқишини шарт қилиб қўйиши хусусида

104 (1127) 2894. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубоъа бинти Зубайр (ибн Абдулмутталиб)нинг олдига кирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажни хоҳлайсанми? У: Аллоҳ номига қасам, ҳаж қилмоқчиман аммо тобим йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажни қилавер ва шарт қилиб: «Эй Аллоҳим! Эҳромдан чиқишим Сен мени тутиб қолган жойда», дегин, дедилар. У Миқдод ибн Асваднинг хотини эди».
(Изоҳ: Бу ривоятнинг қаҳрамонлари Зубоъа бинти Зубайр розияллоҳу анҳо Пай­ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси Зубайр ибн Абдулмутталибнинг қизлари, машҳур саҳоба Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳунинг хотини эди. Ул мўҳтарама ҳажга чиққанда беморлиги тутиб қолиб ибодатни қила олмаслигидан қўрқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ушбу ривоятда келаётган саволни берган. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳажни қилавер ва шарт қилиб: «Эй Аллоҳим! Эҳромдан чиқишим Сен мени тутиб қолган жойда» дегин, дедилар».
Имом Шофеъий ва Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳимлар бу ҳадиси шарифдан мазкур шартни қўйиб эҳромга кирган бемор ҳаж ёки умрани давом эттира олмай қолса, эҳромдан чиқаверади ва унга ҳеч қандай жазо ўташ лозим бўлмайди, деган хулосани чиқарганлар.
Аммо Имоми Аъзам ва Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳим, бу амр фақат Зубоъа бинти Зубайр розияллоҳу анҳонинг ўзларига хос, бошқаларга ўтмайди, деганлар. Бинобарин, бошқа кишилар беморлик туфайли эҳромдан чиқадиган бўлсалар, битта жонлиқ сўйишлари лозим бўлади.

105 (000) 2895. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубоъа бинти Зубайр ибн Абдулмутталибнинг олдига кирдилар. Шунда у:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ҳаж қилмоқчиман, аммо тобим йўқ», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажни қилавер ва шарт қилиб: «Эй Аллоҳим! Эҳромдан чиқишим Сен мени тутиб қолган жойда», дегин, дедилар».

000 (000) 2713. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

106 (1208) 2897. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Зубоъа бинти Зубайр ибн Абдулмутталиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, мен оғир аёлман. Мен ҳаж қилишни хоҳлайман. Сиз менга нимани буюрасиз? Деганда, у зот: «Ҳажни қилавер ва шарт қилиб: «Эҳромдан чиқишим Сен мени тутиб қолган жойда», деб айтгин", дедилар. Бас у (ҳажни) топди.

107 (000) 2898. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Зубоъа ҳаж қилишни хоҳлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шарт қилишини буюрдилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни буйруқларини бажарди.

108 (000) 2899. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубоъага: "Ҳажни қилавер ва шарт қилиб: «Эҳромдан чиқишим Сен мени тутиб қолган жойда», деб айтгин", дедилар.
Исҳоқ ривоятларида: "Зубоъага буюрдилар", бўлиб келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио