Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳромдалик пайтда ва эҳромда бўлинмаган пайтда ҳам ўлдирилиши мандуб бўлган жониворлар хусусида

66 (1198) 2853. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам завжалари Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тўрт нарса борки, улар фосиқчалардир. Уларни ҳилда ҳам ҳарамда ҳам ўлдирилаверади. (Улар) калхат, қарға, сичқон, қутирган ит», дедилар.
Қосимга: "(Ўша зикр қилинганлар ичида) Илонни кўрдингизми?" десам, у зот: "кичигини ҳам ўлдирилади", дедилар.
(Изоҳ: «Фосиқ» сўзи «чегарадан чиққан» маъносида ишлатилади. Ушбу ривоятда номи зикр қилинган ҳайвонлар доимий равишда зараркунандалик қиладиган ҳайвонлардир. Уларнинг ёмонлигидан сақланиш мақсадида уларни ҳарамда ҳам, ҳарамдан ташқарида ҳам, эҳромдалик чоғда ҳам, эҳромда бўлмаган чоғда ҳам ўлдиришга рухсат берилган.
Демак, мазкур зараркунанда ҳайвонларни эҳромдаги киши ўлдирса, ибодатига путур етмайди).

67 (000) 2854. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Беш фосиқни ҳилда ҳам, ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) илон, ола қарға, сичқон, қутирган ит ва қузғун», дедилар".

68 (000) 2855. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Беш фосиқни ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) чаён, сичқон, қузғун, қарға ва қутурган ит», дедилар".

000 (000) 2856. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

69 (000) 2857. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Беш фосиқни ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) сичқон, чаён, қузғун, қарға ва қутурган ит», дедилар".

70 (000) 2858. Зуҳрий ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб, унда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беш фосиқчани ҳилда ҳам ҳарамда ҳам ўлдиришга буюрдилар", деб, сўнгра юқоридаги ҳадис каби давом эттирдилар.

71 (000) 2859. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Беш турлик жониворлар борки, улар фосиқчадир. Уларни ҳарамда ҳам қатл қилинаверади. (Улар) қарға, калҳат, қутурган ит, чаён ва сичқон», дедилар".

72 (1199) 2860. Солим оталаридан ривоят қиладилар.
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Беш нарса борки, уларни ҳарамда ҳам эҳромда ҳам қатл қилинаверади. (Улар) сичқон, чаён, қарға, калҳат, қутурган ит», дедилар".

73 (1200) 2861. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳайвонлардан бештасининг барчаси фосиқ бўлиб, ким уларни қатл қилса ҳараж эмас. (Улар) чаён, қарға, калхат, сичқон, ва қутирган ит», дедилар».

74 (000) 2862. Зайд ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
«Бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳудан: "Эҳромдалик пайтда ҳайвонлардан қайси бири ўлдирилади?" деб сўраганида, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Менга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинларидан бири хабар берди. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сичқон, чаён, калхат, қутирган ит ва қарғани ўлдиришга буюрдилар (ёки буюрилди)», дедилар».

75 (000) 2863. Зайд ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
«Бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳудан: "Эҳромдалик пайтда киши қайси ҳайвонларни ўлдиради?" деб сўраганида, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Менга ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинларидан бири менга гапириб берди. Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қутирган ит, сичқон, чаён, қузғун, қарға ва илонни ўлдиришга буюрдилар», дедилар».
Ва яна "Намозда ҳам", дедилар.

76 (1199) 2864. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беш хил жониворни эҳромдаги киши ўлдиришида зарар йўқдир. (Улар) қарға, калхат, чаён, сичқон ва қутирган ит", дедилар.

77 (000) 2865. Ибн Журайждан ривоят қилинади:
Нофеъга: "Ибн Умарни эҳромдаги киши ўлдириши ҳалол бўлган ҳайвонларни эшитганмисиз, деб айтсам, беш ҳайвон борки, уларни ўлдирганга ўлдиришда зарар йўқдир. (Улар) қарға, калхат, чаён, сичқон ва қутирган ит", дедилар.

000 (000) 2866. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2867. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

79 (000) 2868. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беш хил жониворни эҳромдаги киши ўлдиришида зарар йўқдир. (Улар) чаён, сичқон, қутирган ит, қарға, ва қузғун", дедилар.
Бу ердаги лафз Яҳё ибн Яҳёникидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио