Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳромдаги кишига ов ҳаром экани хусусида

50 (1193) 2837. Саъб ибн Жассома ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абво (ёки Ваддан) деган жойда эканликларида ваҳший эшак ҳадя қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у нарсани унга қайтариб бердилар".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзимдаги (кароҳият)ни кўргач: "Биз сенга уни қайтармас эдик. Фақат биз эҳромдалигимиз учун қайтардик холос", дедилар.

51 (000) 2713. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Ваҳший эшакни ҳадя қилдим", дейилган.

52 (000) 2839. Бу ерда ҳам юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Ваҳший эшак гўштини ҳадя қилдим", дейилган.

53 (1194) 2840. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Саъб ибн Жассома набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳший эшак ҳадя қилди. У зот эҳромдаликлари учун уни қайтариб бердилар. Ва: "Агар биз эҳромда бўлмаганимизда сендан қабул этган бўлар эдик", дедилар.

54 (000) 2841. Мансурнинг Ҳакамдан қилган ривоятларида: "Саъд ибн Жассома Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳший эшак оёғини ҳадя қилдилар", дедилар.
Шуъбанинг Ҳакамдан қилган ривоятларида: "Қони оқиб турган ваҳший ҳайвоннинг охирги қисми" бўлиб келган.
Шуъбанинг Ҳабибдан қилган ривоятларида: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳший эшакнинг бир томони ҳадя қилинди. Бас уни қайтариб юбордилар", деб айтдилар.

55 (1195) 2842. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Зайд ибн Арқам келганларида Абдуллоҳ ибн Аббос у кишига эслатиб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳромдаликларида ов гўшти ҳадя қилинганини менга хабар бергин", деганларида, Зайд ибн Арқам: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ов гўшти ҳадя қилинганида, уни қайтариб бериб: "Биз эҳромдамиз", дедилар".

56 (1196) 2843. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга (сафарга) чиқдик. Қоҳа номли ерга етганимизда, бизлардан кимдир эҳромлик ва яна кимлардир эҳромсиз эди. Ҳамроҳларимиз билан бир нарса кўриб қолдим. Қарасам ваҳший эшак бор экан. Отимни эгарладимда, найзамни олиб, сўнгра уловимга миндим. Қамчим эса тушиб кетди. Ҳамроҳларимга: "Қамчимни олиб беринглар", деган эдим, улар эҳромда бўлишгани учун: "Сенга бирор нарсада ёрдам қила олмаймиз", дейишди. Уловимдан тушдимда, қамчини олдим. Сўнгра уловимга миндим. Сўнгра эшакни бир тепаликни ортидан топдим. Найзам билан уни уриб, юмалатдим. Уни ҳамроҳларим олдига олиб келдим. Уларнинг баъзилар: "Ейверинглар", дейишди. Ва яна баъзилари: "Еманглар", дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдинроқда (юриб бораётган) эдилар. Отимни ҳаракатга келтириб, у зотга етиб олдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У ҳалолдир, бас уни ейверинглар", дедилар.

57 (000) 2844. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетаётиб, Макка йўлининг баъзи жойига етганларида, ҳамроҳларидан орқада қолдилар. Ҳамроҳлари эҳромда бўлиб, у киши эҳромда эмасдилар. Бу киши ваҳший эшакни кўриб қолдилар. Отларига миниб, текис бўлдиларда, ҳамроҳларидан қамчини олиб беришларини сўрадилар. Ҳамроҳлари рад этишди. Улардан найзани олиб беришни сўрашди. Улар яна рад этишди. У киши найзани олдида, эшакка ҳамла қилиб, уни ўлдирди. Унинг гўштидан набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобалари еди ва баъзиси емади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргач, у ҳақда сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир таом бўлиб, Аллоҳ уни сизларга едирди", дедилар.

58 (000) 2845. Абу Қатоданинг Зайд ибн Асламдан қилган ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларда унинг гўштидан бирор нарса борми?" дедилар.

59 (000) 2846. Абдуллоҳ ибн Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Отам Ҳудайбийя йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетдилар. Ҳамроҳлари эҳром боғлашди. Бу зот эса эҳром боғламадилар. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга (Макка билан Мадина оралигидаги Баний Ғифорга қарашли) Ғайқо номли ерда душман борлиги айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб кетардилар. Мен ҳам ҳамроҳларим билан юриб кетаётган эдим, улар бир-бирлари билан кулишишди. Шу пайт қарасам ваҳший ҳайвон экан. Мен унга ҳамла қилдимда, найзамни отиб, уни тўхтатдим. Ҳамроҳларимдан ёрдам сўраган эдим, улар ёрдам беришдан бош тортишди. Биз унинг гўштидан едик. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (орқада қолиб) узилиб қолишдан қўрқдик. (Етиб олиш учун) отимни гоҳида тезлигини оширар эдим ва гоҳида секинлатар эдим. Туннинг ярмида Баний ғифорлик бир кишига йўлиқдим. Унга: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қаерда йўлиқдинг!" десам, у: "Тиъҳин номли булоқда! У зот ўша "Суқё" ерида қайлула қилмоқчилар", деди. Мен у зотга етиб олдим. Ва: "Эй Аллоҳнинг расули! Саҳобаларингиз сизга Аллоҳнинг раҳмати ва саломини айтишди. Улар сиздан орқада қолиб, узилишдан қўрқишмоқда. Сиз уларни кутиб турсангиз?" деган эдим, (у зот кутиб турдилар). Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! бир ов қилган эдим. Ундан баъзи нарсалар ортиб қолган эди", десам, Аллоҳнинг набийси қавмга: "Ейверинглар", дедилар. Ўшанда улар эҳромда эдилар.

60 (000) 2847. Абдуллоҳ ибн Абу Қатода оталари розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилиш мақсадида (сафарга) чиқдилар. Биз ҳам у зот билан бирга чиқдик. Баъзи саҳобалар жўнаб кетишди. Уларнинг ичида Абу Қатода ҳам бор эдилар. Бу зот: "То менга йўлиққунча денгиз соҳилини танланглар", дедилар. Улар денгиз соҳилини танлашди. Қачонки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонга жўнашганида барчалари эҳром ўрашди. Фақат Абу Қатода эҳром ўрамадилар. Улар шу ҳолда кетишаётган эди, бир ваҳший эшак кўриб қолишди. Абу Қатода унга ҳамла қилиб, бир урғочи эшакни ўлдирдилар. Ҳамроҳлари ҳам (уловларидан) тушиб, унинг гўштидан ейишди. Кейин: "Биз унинг гўштидан едик, ахир биз эҳромдамизку?" дейишди. Ва урғочи эшакдан қолган гўштни кўтариб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келгач: "Эй Аллоҳнинг расули! Бизлар эҳром боғладик, Абу Қатода эса эҳром боғламади. Ваҳший эшаклар кўриб қолдик. Абу Қатода уларга ҳамла қилиб, улардан бир урғочисини ўлдирди. Биз (уловимиздан) тушиб, унинг гўштидан едик. Ахир эҳромда бўлсак, унинг гўштидан еб қўйдикку! Биз қолган гўштидан кўтариб келдик" дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан бирор киши уни ушлаб келишга унга амр қилдими? Ёки унга бирор нарса билан ишора қилдими?" деган эдилар, саҳобалар: "Йўқ", дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қолган гўштидан ейверинглар", дедилар.

61 (000) 2848. Шайбоннинг ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан бирор киши унга ҳамла қилишга буюрдими? ёки ишора қилдими?" дедилар.
Шуъбанинг ривоятларида арабий лафзда "Ашартум" ёки "аъантум" ёки "асадтум", бўлган.
Шуъба: "аъантум" ёки "асадтум", бўлиб келган.

62 (000) 2849. Абдуллоҳ ибн Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Оталари Ҳудайбийя куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазот қилдилар. Мендан бошқалар умрага эҳром боғлашди. Мен ваҳший эшакни овладим. Ҳамроҳларимни эҳромдаликларида ундан овқатлантирдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, у ҳақда хабар бериб, ортиб қолган гўштидан бор, дедим. У зот: "Ейверинглар", дедилар. Улар (ўшанда) эҳромда эдилар".

63 (000) 2850. Абдуллоҳ ибн Абу Қатода оталари розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга (сафарга) чиқишди. Ўшанда улар эҳромда бўлиб, Абу Қатода эҳром киймаган эдилар. Ҳадиснинг давомида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларда, ундан бирор нарса қолдими?" улар: "Бизда оёғи қолди", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан олиб, едилар.

64 (000) 2851. Абдуллоҳ ибн Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Қатода бир нафар эҳромдагилар билан эдилар. Ўзлари эса эҳром киймаган эдилар. Ҳадиснинг давомида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан бирор инсон унга ишора қилдими ёки бирор нарсани буюрдими?" деганларида, улар: "Йўқ, эй Аллоҳнинг расули", дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ейверинглар", дедилар.

65 (1197) 2852. Муоз ибн Абдураҳмон ибн Усмон ат-Таймий оталаридан ривоят қиладилар. Бизлар Толҳа ибн Убайдуллоҳ билан бирга эдим. Бизлар эса эҳромда эдик. Толҳага бир қуш ҳадя қилинди. Толҳа эса ётардилар. Ичимиздан кимдир ундан еди. Кимдир тақво қилиб емади. Толҳа уйғонгач еган кишиларни тўғри қилибсизлар, дедилар. Чунки биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирга еган эдик", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио