Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳромдаги киши агар бошида озор берувчи нарса бўлса сочининг олиши жоиз экани, (соч-соқолини) олганга фидя вожиб экани ва унинг миқдорининг баёни

80 (1201) 2869. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳудайбия замонида менинг олдимга келдилар. Мен қозонни тагига ўт ёқар эдим. Битлар юзимдан тўкилиб турар эди. У зот унга: «Бошингдаги зараркунандалар сенга озор бердиларми?» дедилар. Мен: «ҳа», дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сочингни олдир. Сўнгра уч кун рўза тут ёки ёки олтита мискинни таомлантир ёхуд қурбонлик учун бир қўй сўй», дедилар».
Аййуб: "Ана буларни қайсисидан бошлаганларини билмайман", дедилар.

000 (000) 2870. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

81 (000) 2871. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Қуйидаги оят мен ҳақимда нозил бўлган. «Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин» (Бақара, 196).
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларига борсам, у зот: "Яқинлашгин", дедилар. Мен у зотга яқинлашдим. Шунда у зот: "Зараркунандаларинг озор бермоқдами?" деганларида, Ибн Авн айтишларича, Каъб: "Ҳа, шундай деб гумон қиламан. Ўшанда у зот менга рўза фидяси ёки садақа ёки муяссар бўлганича қурбонлик қилишга буюрдилар", деб айтдилар.

82 (000) 2872. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбнинг олдларида тўхтаганларида, бу кишининг бошларидан битлар тукилиб турар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сендаги зараркунандалар озор бермоқдами?" дегандилар, мен: "Ҳа", дедим. У зот: "Сочингни олдир", дедилар. Қуйидаги оят мен ҳақимда нозил бўлган. «Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин» (Бақара, 196).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: уч кун рўза тут ёки олти мискин орасида бир фарақ (тарозусида таом) садақа қил ёки муяссар бўлганича қурбонлик қил", деб айтдилар.

83 (000) 2873. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага киришдан олдин ҳудайбияда унинг олдидан ўтдилар. У эҳромда бўлиб, қозонни тагига ўт ёқар ва юзидан битлар тўкилиб турар эди. У зот унга: «Бошингдаги мана бу зараркунандалар сенга озор бермоқми?» дедилар. У: «ҳа», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Сочингни олдир. Сўнгра олтита мискинни бир фарақ, яъни, уч соъ овқат билан таомлантир ёки уч кун рўза тут ёки қурбонлик қил. (Ибн Нажиҳ ривоятларида) унда бир қўй сўй», дедилар».

84 (000) 2874. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳудайбия замонида бу кишининг олдидан ўтдилар. У зот унга: «Бошингдаги мана бу зараркунандаларми?» дедилар. У: «ҳа», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Сочингни олдир. Сўнгра бир қўйни қурбонлик қил ёки уч кун рўза тут ёки ёхуд уч соъ хурмо билан олти мискинни овқатлантир», дедилар».

85 (000) 2875. Абдуллоҳ ибн Маъқилдан ривоят қилинади:
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳуни олдларига бориб ўтирдим. У киши масжидда эдилар. Мен у кишидан қуйидаги "рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин» (Бақара, 196) оят хусусида сўрадим. Шунда Каъб: "Бу оят мен ҳақимда нозил бўлган. Чунки бошимда заракунда нарса бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кўтариб борилганида, битлар юзимда сакраб юрар эди. У зот: "Сенга бундай машаққат етганини билмабман. Сен бир қўй сўйишга қурбинг етадими?" дегандилар, мен: "Йўқ", дедим. Шунда "рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин» (Бақара, 196) ояти нозил бўлди. Демак уч кун рўза ёки олтита мискинга овқат яъни, ҳар-бир мискинга ярим соъдан таом, берилади. Каъб: "Бу менга хос тушган сизларга ҳам умумийдир", дедилар.

86 (000) 2876. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эҳром боғлаб чиқдилар. Бошлари ва соқолларига бит тушди. Бу нарса хабари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келганида, унга бир элчи жўнатдилар. Кейин бир сартарошни чақириб, унинг сочини олиб ташладилар. Сўнгра: "Сенда сўйиш учун қурбонлигинг борми?" дедилар. Каъб: "Қодир эмасман", дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч кун рўза тутасан ёки олтита мискинни овқатлантирасан. Ҳар бир мискинга ярим соъдан бўлсин", дедилар. Шунда Аллоҳ таоло бу кишига хос қилиб: «Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин» (Бақара, 196) оятини нозил қилди. Сўнгра бу ҳукм мусулмонларга умумий бўлди".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио