Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳром кияётган кишига хушбўй нарсаларни истеъмол қилиш хусусида

31 (1189) 2816. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳромга киришларидан олдин ва эҳромдан чиқишлари учун тавоф қилишларидан олдин хушбўй суртдим».

32 (000) 2817. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳромга кираётган пайтда ва эҳромдан чиқишдан олдинги Каъбани (ифоза) тавофи қилишларидан олдин хушбўйни суртдим».

33 (000) 2818. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдан олдин ва эҳромдан чиқишдан олдинги Каъбани (ифоза) тавофи қилишларидан олдин хушбўйни суртдим».

34 (000) 2819. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эҳромга кириш ва эҳромдан чиқишларида хушбўйни суртдим», дедилар.

35 (000) 2820. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга видолашув ҳажида эҳромга киришларидан олдин ҳам, эҳромдан чиқишларида ҳам қўлим ила «зарийра»дан бўлган хушбўй суртиб қўйдим».
(Изоҳ: «Зарийра» Ҳиндистондан келтириладиган хушбўй бўлиб, шу номли ўсимликни қуритиб, майдалаб туйиб қилинган бўлар экан).

36 (000) 2821. Усмон ибн Урва розияллоҳу анҳу оталаридан ривоят қиладилар:
"Оиша розияллоҳу анҳудан: "Қайси нарса билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хушбўйлантирар эдингиз?" деганларида, Оиша розияллоҳу анҳу: "Энг хўшбўй нарса билан", дедилар".

37 (000) 2822. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳромга киришларидан олдин қурбим етгунича енг хушбўй нарсани суртиб қўяр эдим. Сўнгра у зот эҳромга кирар эдилар.

38 (000) 2823. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳромга кираётган пайтларида ва ифоза олдинги эҳромдан чиқишларида ўзимдаги энг хушбўй нарсани суртиб қўяр эдим.

39 (1190) 2824. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу онамиз: «Гўёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромдалик чоғларида фарқларидаги хушбўйнинг ялтирашига назар солиб тургандекман», дедилар".
Халаф: "Эҳромдаликларида", деган сўзни айтмадилар. Лекин "Мана шу эҳромлари хушбўйи эди", дедилар.

40 (000) 2825. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу онамиз: «Гўёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромдан чиқишдаги чоғларида фарқларидаги хушбўйнинг ялтирашига назар солиб тургандекман», дедилар".

41 (000) 2826. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу онамиз: «Гўёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбия айтаётган чоғларида фарқларидаги хушбўйнинг ялтирашига назар солиб тургандекман», дедилар".

000 (000) 2827. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

42 (000) 2828. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу онамиз: «Гўёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромдалик чоғларида фарқларидаги хушбўйнинг ялтирашига назар солиб тургандекман», дедилар".

43 (000) 2829. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу онамиз: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромдалик чоғларида фарқларидаги хушбўйнинг ялтирашига назар солиб тургандекман», дедилар".

44 (000) 2830. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар эҳром боғлашни хоҳласалар ўзларидаги энг хушбўй нарсани суртардилар. Ундан кейин бошлари ва соқолларидаги хушбўйнинг ялтирашига назар солиб турар эдим», дедилар".

45 (000) 2831. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу онамиз: «Гўёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромдалик чоғларида фарқларидаги мушкнинг ялтирашига назар солиб тургандекман», дедилар".

000 (000) 2832. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

46 (1191) 2833. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу онамиз: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромга киришларидан олдин, қурбонлик куни Каъбани тавоф қилишларидан олдин мушкдан бўлган хушбўй нарса суртиб қўяр эдим», дедилар".

47 (1192) 2834. Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Мунташир оталаридан ривоят қиладилар. Абдуллоҳ ибн Умардан хушбўйлик суртиб, кейин эҳромга кирган киши хусусида сўрадим. Шунда у зот: "Мен эҳромдалик пайтимда хушбўй суртиб олишни яхши кўрмайман. Ўсимликдан олинган (гудрон хушбўйи)ни суртмоғим ана шундай нарсадан яхшироқдир", дедилар. Кейин мен Оиша розияллоҳу анҳу ҳузурларига кириб, Ибн Умар розияллоҳу анҳу, эҳромдалик пайтимда хушбўй суртиб олишни яхши кўрмайман. Ўсимликдан олинган (гудрон хушбўйи)ни суртмоғим ана шундай нарсадан яхшироқдир", деб айтмоқдалар, десам, Оиша розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эҳромдалик пайтларида хушбўй суртиб қўйдим. Сўнгра аёлларини айланиб чиқдилар. Сўнгра эҳромда бўлдилар", деб айтдилар.

48 (000) 2835. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу онамиз: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хушбўй суртиб қўяр эдим. Сўнгра аёлларини айланиб чиқардилар. Сўнгра эҳромда бўлиб, хушбўй сепардилар", деб айтдилар.

49 (000) 2836. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бу зот: "Ўсимликдан олинган (гудрон хушбўйи)ни суртмоғим эҳромдалик пайтимда хушбўй суртганимдан яхшироқдир", деб айтганларида, мен Оиша розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кириб, у зотнинг сўзларини хабарини бердим. Шунда Оиша розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хушбўй суртиб қўйдим. Сўнгра аёлларини айланиб чиқдилар. Сўнгра эҳромда бўлдилар", деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио