Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳаж ва умранинг вақтлари хусусида

11 (1181) 2795. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига Зул-ҳулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Нажд аҳлига Қорнул-манозилни ва Яман аҳлига Яламламни мийқот қилдилар. Ўшалар у ерликларга ва ўша томондан келадиган улардан бошқа ҳаж ҳамда умрани ирода қилганларга мийқотдир. Ким ундан ичкарида бўлса, яъни аҳли бўлса, қаердан жўнаса, ўша ердан эҳромга киради. Макка аҳли ўша ердан эҳромга киради», дедилар».

(Изоҳ: Зул-ҳулайфа Мадинаи мунавварадан Маккаи мукаррамага қараб юрганда биринчи келадиган манзил. У ер ҳозирда «Обори Али» деб ҳам номланади. Ўша ерга махсус масжид, ғуслхоналар қурилган ва эҳром боғлаш учун лозим бўлган бошқа шароитлар яратилган. 
Жуҳфа ҳақида машҳур олим Ёқут ҳамавий «Мўъжамул Булдон» китобида қуйидагиларни ёзади:
«Жуҳфа Мадинанинг Макка тарафдаги йўлида тўрт марҳала узоқликдаги катта қишлоқ бўлган. У Миср ва Шом аҳлининг Мадина орқали юрмаганларидаги мийқотдир. Агар Мадина орқали юрсалар, мийқотлари Зул-ҳулайфа бўлади.
Унинг қадимги исми Маҳайъа эди. Баъзи йиллари сел келиб, унинг аҳлини хонавайрон қилгани учун Жуҳфа деб аталиб қолган».
Қорнул-манозил Маккаи мукарраманинг шар­қий тарафида, икки кунлик масофадаги тоғнинг номи. У «Қорнус-саъолиб» ҳам дейилади.
Яламлам Маккадан икки кунлик масофада жойлашган Тиҳома тоғларидан бирининг номи.
Ушбу ҳадиси шарифга биноан, юқорида зикри келган мийқотлардан ташқарида яшайдиган мусулмонлар Маккаи мукаррамага ҳаж ёки умра нияти билан келмоқчи бўлсалар, ўша мийқотлардан эҳромсиз ўтишлари мумкин эмас. Кимки ҳаж ёки умрани ният қилиб туриб, мазкур мийқотлардан эҳромсиз ўтса, жиноят қилган ҳисобланади.
Ким мазкур мийқотлардан ўтмасдан бошқа томонлардан ўтадиган бўлса ҳам, мийқотларнинг тўғрисига келганда эҳром боғлаши шарт.
Мийқотлардан кейин келадиган манзилларда яшайдиган кишилар эса, турар жойларидан эҳром боғлайдилар. Макка аҳли ҳажга ўз уйидан, умрага эса ҳарамнинг чегарасидан чиқиб эҳром боғлайди).

12 (000) 2796. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига Зул-ҳулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Нажд аҳлига Қорнул-манозилни ва Яман аҳлига Яламламни мийқот қилдилар. Ўшалар у ерликларга ва ўша томондан келадиган улардан бошқа ҳаж ҳамда умрани ирода қилганларга мийқотдир. Ундан ичкарида бўлганлар қаердан жўнаса, ўша ердан эҳромга киради. Макка аҳли Маккадан», дедилар».

13 (1182) 2797. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мадина аҳли Зул-ҳулайфадан, Нажд аҳли Қорндан, Шом аҳли Жуҳфадан", дедилар.
Абдуллоҳ: "Яман аҳли Яламламдан эҳром боғлайди", дедилар.

14 (000) 2798. Солим оталаридан ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мадина аҳли Зул-ҳулайфадан, Шом аҳли Жуҳфадан, Нажд аҳли Қорндан", дедилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Менга зикр қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яман аҳли Яламламдан эҳром боғлайди, деганлар", деб айтдилар.

15 (000) 2799. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мадина аҳлининг эҳром боғлаши Зул-ҳулайфадан, Шом аҳлининг эҳром боғлаши Маҳяъадан яъни, Жуҳфадан, Нажд аҳлининг эҳром боғлаши Қорндан", дедилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яман аҳли Яламламдан эҳром боғлайди, деганларини эшитмаганмиз, деб гумон қилишади", деб айтдилар".

16 (000) 2800. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мадина аҳлига Зул-ҳулайфадан, Шом аҳлига Жуҳфадан, Нажд аҳлига Қорндан эҳром боғлашга буюрдилар", дедилар".
"Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Менга хабар берилдики, Яман аҳли Яламламдан эҳром боғлайди", деб айтдилар".

17 (1183) 2801. Абу Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан эҳром кийиш ўрни хусусида сўралганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан (марфуъ ҳолда) эшитдим", деб сўнгра тўхтадилар.

18 (000) 2802. Абу Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан эҳром кийиш ўрни хусусида сўралганида, бу зот: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан марфуъ ҳолда эшитдим. Унда, Мадина аҳлининг эҳром кийиш жойи Зулҳулайфадан, бошқа йўл билан Жуҳфадан, Ироқ аҳлининг эҳром боғлайдиган жойи Зоти ирқдан, Нажд аҳлининг эҳром боғлаш жойи Қорндан, Яман аҳлининг эҳром боғлаш жойи Яламламдан, деганлар", деб айтдилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио