Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳаж китоби

1 (1177) 2783. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Эҳромдаги киши қайси кийимларни кияди?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўйлаклар, саллалар, шалворлар, дўппилар, махсиларни киймайди. Аммо кийгани кавуш топмаса, махсилар кийиб, ошиғидан пастидан кесиб олсин. Заъфарон ва варас теккан ки­йимларни кийманглар», дедилар».

2 (000) 2784. Солимнинг оталари (Ибн Умар розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эҳромдаги киши қайси кийимларни кияди?» деб сўралганида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эҳромдаги киши кўйлак, салла, кулоҳ, шалвор киймайди. Ва яна варас ва заъфарон каби хушбўй нарса теккан кийим ҳамда маҳси киймайди. Аммо кийгани кавуш топмаса, махсилар кийиб, то ошиғидан пастига бўлгунча кесиб олсин», дедилар».

3 (000) 2785. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдаги киши заъфарон ёки варас хушбўйликлари билан бўялган кийимларни кийишидан ман қилдилар. Аммо ким кийгани кавуш топмаса, махси кийиб, ошиғидан пастидан кесиб олсин», дедилар».

4 (1178) 2786. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба ўқиётиб, унда: "Шалворлар изор (иштон) топа олмаганлар учун. Маҳсилар эса кавуш топа олмаганлар учундир агар эҳромда бўлса", дедилар".

000 (000) 2787. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2788. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

5 (1179) 2789. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кавуш топа олмаса маҳси кийсин. Ким изор топа олмаса шалвор кийсин", дедилар".

6 (1180) 2790. Сафвон ибн Яъло ибн Умайянинг оталаридан ривоят қилинади:
"Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъронада эканликларида ҳузурларига келди. Унинг устида чакмон бўлиб, сариқ ранг асари бор эди. У: "Умрамда нима қилишга буюрасиз?" деган эдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушиб қолди. У зотни кийим билан тўсиб турилди.
Яъло: "Мен ваҳий тушаётганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни хоҳлар эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушаётганда назар солиш сени хурсанд этадими?" деб Умар розияллоҳу анҳу кийимни бир тарафини кўтардилар. Қарасам у зотдан худди ёш туянинг овози каби овоз чиқар эди. Қачонки, у кишидаги нарса кетгач: "Умра ҳақида сўраган киши қаерда?" Сариқ изни ювиб ташла, чакмонингни еч, худди ҳаж қилгандек умрангни адо эт", дедилар.

7 (000) 2791. Сафвон ибн Яъло ибн Умайянинг оталаридан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъронада эканликларида, ҳузурларига бир киши келди. Унинг устида чакмон бўлиб, сариқ ранг суртилган эди. У: "Мен умрага эҳром боғладим. Лекин менда мана бу бордир. Яъни, сариқ хушбўй нарсани суртиб олганман", деган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳажингда нима қилар эдинг", дегандилар, у: "Мана бу кийимларни ечиб, сариқ хушбўйни ювиб ташлар эдим", деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳажингда нима қилсанг умрангда ҳам шундай қил", дедилар".

8 (000) 2792. Сафвон ибн Яъло ибн Умайядан ривоят қилинади:
"Яъло Умар ибн Хаттобга: "Кошки Аллоҳнинг набийсига тушаётган ваҳийни гувоҳи бўлсам", дедилар. Қачонки набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жиъронада эканликларида устларида соя ташлаб турган кийимлари бор эди. У зот билан бирга саҳобалари бор эди. Ичида Умар ҳам бор эдилар. Шу пайт бир киши келди. Устида жундан бўлган чакмони бор эди. Чакмонига хушбўй нарса суртилган эди. У: "Эй Аллоҳнинг расули! Чакмонига хушбўй нарса суртилган бир киши умрага эҳром боғлаган. Шу кишига қандай қарайсиз?" деганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бир фурсат қараб турдиларда, сўнгра жим турдилар. Бас ваҳий кела бошлади. Умар Яъло ибн Умайяга ишора қилиб, кел, дегандилар, Яъло келиб, бошларини (кийим ичига) киритдилар. Қарасалар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юзлари қизариб, бироз ҳарсиллаб турдиларда, сўнгра тўхтадилар. Ва: "Ҳозиргина мендан умра ҳақида сўраган қаерда?" дегандилар, ҳалиги киши қидирилиб, олиб келинди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўзингдаги хушбўй нарсани уч марта ювиб ташла. Аммо Чакмонни ечиб ташла. Ҳажингда нима қилган бўлсанг умрангда ҳам шундай қил", дедилар.

9 (000) 2793. Сафвон ибн Яъло ибн Умайянинг оталаридан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жиъронада эканликларида бир киши келди. У киши боши ва соқолини сариқ рангга бўяб олиб, устига чакмон кийган эди. У: "Эй Аллоҳнинг расули! Кўриб турганингиздек мен умрага эҳром боғладим", деган эди, у зот: "Чакмонингни еч, сариқ хушбўйни ювгин, худди ҳажингда қилганинг каби умрангда ҳам шуни қилгин", дедилар".

10 (000) 2794. Сафвон ибн Яълонинг оталаридан ривоят қилинади:
"Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Бир киши келди. Унинг устида чакмон ва сариқ хушбўйнинг асари бор эди. У: "Эй Аллоҳнинг расули, мен умра учун эҳром боғлаган эдим, нима қилай?" деган эди, жим қолдиларда, қайтиб гапирмадилар. Ваҳий тушаётгани учун Умар розияллоҳу анҳу у зотни тўсиб, соя солиб тургандилар. Умарга: "Ваҳий тушаётганида (гувоҳ) бўлишни ва бошимни кийим ичига киритишни яхши кўраман", дедим. Қачонки ваҳий туширилгач, Умар розияллоҳу анҳу кийим билан тўсиб турдилар. Мен келиб, бошимни кийимга киритдим ва у зотга қарадим. Ваҳий тушиши тугагач, ҳозир умра ҳақида сўраган қани? Деган эдилар, бир киши ўрнидан турди. Шунда у зот: "Чакмонингни еч, ўзингдаги сариқ хушбўйни юв, ҳажингда нима қилган бўлсанг, умрангда ҳам шундай қил", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио