Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Талбия, унинг сифати ва вақти

19 (1184) 2803. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари қуйидагичадир.
"Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк, иннал ҳамда ванниъмата лака вал мулк, ла шарийка лак".
Ушбу сийғанинг маъноси қуйидагича; «Аллоҳим! Сенга лаббай ва яна лаббай! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқ! Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам Сенга мулкдир! Сенинг шеригинг йўқдир!»
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу унга қуйидагиларни зиёда қилар эдилар. "Лаббайка лаббайка ва саъдайка валхойру биядика, лаббайка варрағбау илайка вал ъамалу"

20 (000) 2804. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уловлари у зотни кўтариб Зул-ҳулайфа масжиди олдида тик турганида, эҳром боғлаб: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!» дер эдилар».

000 (000) 2805. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан қуйидаги талбияни қабул қилиб олдим, деб юқоридагидек зикр қилдилар".

21 (000) 2806. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар оталаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром боғлаган ҳолда қуйидаги талбияни айтишни бошлардилар. «Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!», деб бунга зиёда қилмас эдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар айтар эдидар. Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари у зотни кўтариб Зул-ҳулайфа масжидида тик турганида қуйидаги калималарни айтардилар: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!».
Абдуллоҳ ибн Умар айтишларича, оталари Умар ибн Хаттоб ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги калималари билан талбия айтардилар. "Лаббайка лаббайка ва саъдайка валхойру биядика, лаббайка варрағбау илайка вал ъамалу"

22 (1185) 2807. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мушриклар "Лаббайка ла шарийка лак", (яъни, Аллоҳим Сенга лаббай, Сенинг шеригинг йўқ) деб айтишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вой бўлсин, тўхтатинглар, тўхтатинглар. (Мана шу сўзни ўзи билан кифояланинглар, бундан ортиғини қўшманглар)", дердилар. Чунки мушриклар каъбани тавоф қила туриб, юқоридаги талбияга қуйидаги сўзларни ҳам қўшиб айтишар эди.
"Илла шарийкан ҳува лака, тамликуҳу вама малака"
Маъноси: "Фақат бир шериги борки, У молик бўлган нарсага шериги ҳам молик бўлади".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио