Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳар ойда уч кун, арафа куни, ашуро куни, душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишнинг маҳбуб экани хусусида

194 (1160) 2736. Муоза ал-Адавия розияллоҳу анҳо Оишага:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойдан уч кун рўза тутармидилар?» деди.
«Ҳа», дедилар.
«Ойнинг қайси кунларида рўза тутардилар?» деди.
«Ойнинг қайси кунларида рўза тутишга эътибор бермас эдилар», дедилар».

195 (1161) 2737. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имронга ёки бир кишига: «Шаъбон ўртасидан рўза тутдингми?» деганлар. У киши йўқ деганидан кейин:
«Ундоқ бўлса, оғзинг очиқ бўлганида зимманг­даги ўрнига икки кун рўза тут», деганлар.

196 (1162) 2738. Абу Қатода (р.а)дан ривоят қилинади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, сиз қандай рўза тутасиз? Деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг сўзидан ғазаблари келди. (Бу киши, сиз қандай рўза тутасиз? дейиш ўрнига, биз қандай рўза тутайлик, дейиши керак эди). Қачонки, Умар розияллоҳу анҳу у зотдаги ғазабни кўргач, Аллоҳни Рабб, деб, Исломни дин, деб, Муҳаммад алайҳиссаломни Набий, деб, рози бўлдик. Аллоҳ номи билан Унинг ғазабидан ва Расулининг ғазабидан паноҳ тилаймиз, деб, мана шу сўзни қайтаравердилар, ҳатто Расулуллоҳнинг ғазаблари тўхтади. Сўнгра Умар розияллоҳу анҳу: "Эй Аллоҳнинг расули, йилнинг барчасида рўза тутган кишининг рўзаси қандай бўлади?" деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза ҳам тутмаган, оғзи ҳам очиқ бўлмаган (ёки рўза ҳам тутмабди, оғзи ҳам очиқ бўлмабди)", дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: "Икки кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлган кишининг рўзаси қандай?" дегандилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Киши бундай рўзага тоқат қила оладими?", дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: "бир кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлган кишининг рўзаси қандай?" дегандилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари", дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: "бир кун рўза тутиб, икки кун оғзи очиқ бўлган кишининг рўзаси қандай?" дегандилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бунга (умматим) тоқат қилишини яхши кўраман", дедилар. Сўнгра яна у зот: "Рамазондан рамазонгача, ҳар ойдан уч кун рўза тутиш йилнинг барчасида рўза тутган кишидекдир. Арафа кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг ва ўзидан кейинги йилнинг гуноҳларига каффарот бўлади, деб ўйлайман. Ашуро кунининг рўзаси, ўзидан олдинги йилнинг гуноҳларига каффарот бўлади, деб ўйлайман", дедилар.

197 (000) 2739. Абу Қатода ал-Ансорий (р.а)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, сиз қандай рўза тутасиз? Деб рўзалари хусусида сўралди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазаблари келди. (Бу киши, сиз қандай рўза тутасиз? дейиш ўрнига, биз қандай рўза тутайлик, дейиши керак эди). (Қачонки, Умар розияллоҳу анҳу у зотдаги ғазабни кўргач), Аллоҳни Рабб, деб, Исломни дин, деб, Муҳаммад алайҳиссаломни Расул, деб, рози бўлдик. Байъатимиз байъатдир. Сўнгра йилнинг барчасида рўза тутган кишининг рўзаси қандай бўлади?" деб сўралди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза ҳам тутмаган, оғзи ҳам очиқ бўлмаган (ёки рўза ҳам тутмабди, оғзи ҳам очиқ бўлмабди)", дедилар. Сўнгра: "Икки кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлган кишининг рўзаси қандай?" деб сўралди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бундай рўзага ким ҳам тоқат қила олади?", дедилар. Ва яна: "Бир кун рўза тутиб, икки кун оғзи очиқ бўлган кишининг рўзаси қандай?" деб сўралганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шояд бунга Аллоҳ қувват берса", дедилар. Ва яна: "Бир кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлган кишининг рўзаси қандай?" деб сўралганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу биродарим Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидир", дедилар. Сўнгра яна у зотдан душанба кунининг рўзаси сўралганида, у зот: "Душанба шундай кунки, мен шу куни туғилдим ва шу куни пайғамбар бўлиб юборилдим (ёки менга рисолат туширилди)", дедилар. Рамазондан рамазонгача, ҳар ойда уч кун (нафл) рўза тутиш йил бўйи рўза тутгандекдир. Сўнгра яна у зотдан арафа куни рўзаси хусусида сўралди.  У зот: "Арафа куни рўзаси ўтиб кетган ва қолган йилнинг гуноҳларига каффарот бўлади. У зотдан Ашуро куни рўзаси хусусида сўралганида, у зот: "Ўтган йилнинг гуноҳларига каффарот бўлади", дедилар".
Шўъбанинг ривоятларида, "Душанба ва пайшанба кундаги рўза ҳақида сўралганида, биз пайшанба кунида янглишиш борлиги учун уни зикр қилишдан сукут қилдик. (Чунки юқорида фақат душанбанинг фазли ҳақида зикр қилинган холос)".

000 (000) 2740. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2741. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Бунда душанбани зикр қилиб, пайшанбани зикр қилинмаган.

198 (000) 2742. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба кунининг рўзаси хусусида сўралганида, у зот: "У кунда мен туғилдим ва у кунда менга (рисолат) нозил қилинди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио