Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Зарар кўриши ёки ҳаққи ўтиб кетишидан хавф қилган кишига ва икки ҳайит ва ташриқ куни ҳам тўхтатмасдан йил бўйи унинг ҳаммасида рўза тутиши ман этилгани...

181 (1159) 2721. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг, модомики тирик эканман, кечасини қоим бўлиб, кундузини рўзадор бўлиб ўтказаман, деганим ҳақида хабар қилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу гапни айтган сенмисан?» дедилар.
«Батаҳқиқ, мен айтдим, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Сен бунга қодир бўла олмайсан, рўза ҳам тут, оғзинг очиқ ҳам бўл, ухлагин ҳам, бедор ҳам бўл. Ҳар ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисли баробаридадир. Ана ўша йил бўйи рўзасидек бўлур», дедилар.
«Мен ундан афзалига ҳам тоқат қиламан», дедим.
«Бир кун рўза тутиб, икки кун оғзинг очиқ юр», дедилар.
«Мен ундан афзалига қодирман, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Бир кун рўза тут, бир кун оғзинг очиқ бўл. Бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. У энг яхши рўзадир», дедилар.
«Мен ундан афзалига ҳам тоқат қиламан», дедим.
«Бундан афзали йўқ!» дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам».
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айт­ган уч кунни қабул қилмоғим мен учун аҳлимдан ҳам, молимдан ҳам маҳбуброқ эди».

182 (000) 2722. Яҳё розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен ва Абдуллоҳ ибн Язид Абу Саламанинг ҳузурларига бориб, олдларига элчи юбордик, Ҳовлилари эшиги олдида масжид бор эди. Биз ўша масжидда турган эдик, ҳузуримизга чиқдилар ва: "Агар хоҳласангизлар (ичкарига) киринглар, хоҳласангизлар шу ерга ўтиринглар", дегандилар, биз: "Йўқ, шу ерда ўтира қоламиз, бизга ҳадис айтиб беринг", деган эдик, Абу Салама: "Менга Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу қуйидагича гапириб бердилар:
«Мен йил бўйи рўза тутиб, ҳар кечада Қуръон ўқир эдим. Бу нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қилинибди. (Ёки менга одам жўнатдилар, мен ҳузурларига борган эдим, у зот) йил бўйи рўза тутиб, ҳар кечада Қуръон ўқийман, деб айтганинг хабар қилинди?» деганлар, мен: "Ҳа, эй Аллоҳнинг набийси! Мен бу билан фақат яхшиликни ирода қилдим", дедим. У зот: "Сен ҳар ойда уч кун рўза тутишинг кифоя қилади", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг набийси! Мен ундан афзалига ҳам тоқат қиламан", дедим. У зот: "Албатта хотинингни ҳам сенда ҳаққи бордир. Ва зиёратчиларнинг ҳам сенда ҳаққи бордир. Жасадингни ҳам сенда ҳаққи бордир. Сен Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссаломнинг рўзаси каби рўза тут. У зот одамларнинг ибодатлиси эдилар", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг набийси! Довуднинг рўзаси қандай  эди?" десам, у зот: "Довуд алайҳиссалом бир кун рўза тутиб, бир кун оғизлари очиқ бўлар эди. Сен Қуръонни ҳар ойда (хатм қилиб) ўқи", дегандилар, мен: "Эй Аллоҳнинг набийси! Мен ундан афзалига ҳам тоқат қиламан", дедим. У зот: "Ҳар йигирма кунда (хатм қилиб) ўқи", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг набийси! Мен ундан афзалига ҳам тоқат қиламан", дедим. У зот: "Ҳар ўн кунда (хатм қилиб) ўқи", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг набийси! Мен ундан афзалига ҳам тоқат қиламан", дедим. У зот: "Ҳар етти кунда (хатм қилиб) ўқи, бундан зиёда қилма. Чунки, хотинингни ҳам сенда ҳаққи бордир. Ва зиёратчиларнинг ҳам сенда ҳаққи бордир. Жасадингни ҳам сенда ҳаққи бордир", дедилар.

183 (000) 2723. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Ҳар ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисли баробаридадир. Ана ўша йил бўйи рўзасидек бўлур" ва яна унинг давомида "Аллоҳнинг набийси Довуднинг рўзаси нима? Деб айтсам, у зот, йилнинг ярми, дедилар" сўзлари зиёда қилинган. Аммо қуръон тиловати хусусида бирор нарса йўқ. Ва яна "Зиёратчиларингни сенда ҳаққи бор" сўзини зикр қилмасдан унинг ўрнига "Фарзандларингни сенда ҳаққи бор", деб айтилган.

184 (000) 2723. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен Қуръонни ҳар ойда (хатм қилиб) ўқи", дегандилар, мен: "қувватим кўпга етади", дедим. У зот: "Ҳар йигирма кечада (хатм қилиб) ўқи", дедилар. Мен: "қувватим кўпга етади", дедим. У зот: "Ҳар етти кунда (хатм қилиб) ўқи, бундан зиёда қилма", дедилар.

185 (000) 2725. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Абдуллоҳ, фалон киши каби бўлмагин. У, тунда ўрнидан туриб, тунги намозни тарк қилар эди", дедилар.

186 (000) 2726. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мени пайдар-пай рўза тутишим ва тунда намоз ўқишим хабари етиб қолибди. (Ўшанда менга одам жўнатдилар ёки мен ҳузурларига борган эдим, у зот) сен рўза тутиб, ҳеч оғиз очмас эмишсан ва тунда ухламасдан намоз ўқир эмишсан?» бундай қилмагин. Кўзингни ҳам сенда насибаси бор, нафсингни ҳам насибаси бор, аҳли-аёлингни ҳам насибаси бор. Рўза ҳам тут, оғзинг ҳам очиқ бўлсин. Намоз ҳам ўқи, ухлагин ҳам. Ҳар ўн кунда рўза тут, шунда тўққиз кунни ҳам ажри берилади", дегандилар, мен: "Ҳа, эй Аллоҳнинг набийси! Мен бундан ҳам кучлироқ бўлишга имкон топаман", дедим. У зот: "Сен Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари каби рўза тут", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг набийси! Довуднинг рўзаси қандай  эди?" десам, у зот: "Довуд алайҳиссалом бир кун рўза тутиб, бир кун оғизлари очиқ бўлар эди. (Шундай рўза тутганлари учун қувватли бўлиб), Душманга йўлиққанда ҳам қочмас эдилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг набийси! Бу хислатни бажариш қийинку?" дедим.
Ато: "Абадий рўзани қандай зикр қилганларини билмайман", дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким абадий рўза тутса демак у рўза тутмабди. Ким абадий рўза тутса демак у рўза тутмабди. Ким абадий рўза тутса демак у рўза тутмабди", дедилар.

000 (000) 2727. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

187 (000) 2728. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Абдуллоҳ ибн Амр! Сен йил бўйи рўза тутиб ва тунда намоз ўқир экансан. Агар шундай қилсанг кўзинг сенга ҳужум қилиб, кучсизланасан. Ким абадий рўза тутса, демак у рўза тутмабди. Ойда уч кун рўза тутишлик, ўша ойни ҳаммасида рўза тутгандекдир", дедилар. Мен: "Бундан ҳам кўпига кучим етади", дедим. У зот: "Сен Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари каби рўза тут. Довуд алайҳиссалом бир кун рўза тутиб, бир кун оғизлари очиқ бўлар эди. (Шундай рўза тутганлари учун қувватли бўлиб), душманга йўлиққанда ҳам қочмас эдилар.

000 (000) 2729. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Жонинг толиқади", сўзи зиёда қилинган.

188 (000) 2730. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Сени тунда намоз ўқиб, кундузлари рўза бўлишинг хабари етди?", дегандилар, мен: "Ана шундай қиламан", дедим. Агар шундай қилсанг кўзинг сенга ҳужум қилиб, жонинг толиқади. Сенда кўзингни, жонингни, аҳлингни ҳаққи бордир. Ибодатга қоим ҳам бўл, ухлагин ҳам. Рўза ҳам тут, оғзинг ҳам очиқ бўлсин", дедилар.

189 (000) 2731. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуднинг рўзасидир. Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. У кечанинг ярмида ухлар, учдан бирида қоим бўлиб ўтказар ва олтидан бирида ухлар эди. Бир кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлар эди», дедилар».

190 (000) 2732. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуднинг рўзасидир. У йилнинг ярмида рўза тутар эди. Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. У кечанинг ярмида ётар, сўнгра қоим бўлиб, кейин охирида яна ётар эди. Ярмидан кейинги кечанинг учдан бирида қоим бўлар эди».
Мен Амр ибн Динорга: "Амр ибн Авс Ярмидан кейинги кечанинг учдан бирида қоим бўлар эди, деб айтганми?" десам, у "Ҳа", деди.

191 (000) 2733. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг рўзам зикр қилинганида, у зот ҳузуримга кирдилар. Мен у зотга ичига тола солинган ёстиқ узатдим. У зотга ерга ўтирдилар. Ёстиқ мен билан у зот ўрталарида қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар ойда уч кун рўза тутиш кифоя қилмайдими?" дегандилар, мен: "Эй Аллоҳнинг расули!" дедим. У зот: "Беш кунчи", дегандилар, мен: "Эй Аллоҳнинг расули", дедим. У зот: "етти кунчи", дегандилар, мен: "Эй Аллоҳнинг расули", дедим. У зот: "тўққиз кунчи", дегандилар, мен: "Эй Аллоҳнинг расули", дедим. У зот: "Ўн бир кунчи", дегандилар, мен: "Эй Аллоҳнинг расули", дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Довуднинг рўзаларидан юқорисидаги рўза рўза эмас. У кишининг рўзалари йилнинг ярмидир. Яъни, бир кун рўза ва бир кун оғиз очиқ юриши", дедилар".

192 (000) 2734. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига: "(Ойда) бир кун тут, қолганларида ҳам сенга ажр бўлади", дегандилар, мен: "Кучим ундан кўпроғига етади", дедим. У зот: "(Ойда) икки кун тут, қолганларида ҳам сенга ажр бўлади", дегандилар, мен: "Кучим ундан кўпроғига етади", дедим. У зот: (Ойда) уч кун тут, қолганларида ҳам сенга ажр бўлади", дегандилар, мен: "Кучим ундан кўпроғига етади", дедим. У зот: (Ойда) тўрт кун тут, қолганларида ҳам сенга ажр бўлади", дегандилар, мен: "Кучим ундан кўпроғига етади", дедим. У зот: "Сен Аллоҳ ҳузуридаги энг афзал рўзани тут. Ана ўша афзал рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидир. У зот бир кун рўза тутиб, бир кун оғизлари очиқ бўлар эди", дедилар".

193 (000) 2735. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Абдуллоҳ ибн Амр! Менга етиб келишича, сен кундузлари рўза тутиб, тунда ухламасдан, қоим бўлар эмишсан?» бундай қилмагин. Жасадингни насибаси бор. Кўзингни ҳам сенда насибаси бор, аҳли-аёлингни ҳам насибаси бор. Рўза ҳам тут, оғзинг ҳам очиқ бўлсин. Ҳар ойда уч кун рўза тут, шунда йил бўйи рўза тутган бўласан", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Менда бунинг учун қувватим бор", дедим. У зот: "Сен Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари каби рўза тут. Довуд алайҳиссалом бир кун рўза тутиб, бир кун оғизлари очиқ бўлар эди", дедилар.
(Кейинчалик Абдуллоҳ ибн Амр) Қани эди ўшанда рухсатларига амал қилганимда, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио