Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазондан ташқари бўлган ойда рўза тутишлари ҳамда ойни рўзадан холи қилмасликнинг маҳбублиги хусусида

172 (1156) 2710. Абдуллоҳ ибн Шақиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Оишага: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан ташқари, маълум ойларда рўза тутармидилар?" десам, Оиша розияллоҳу анҳу: "Аллоҳга қасам, то рафийқул аълога риҳлат қилгунларича, яъни вафот этгунларича Рамазондан ташқари маълум ойнинг барчасида рўза тутмадилар. Ва бошқа ойларда, ундан рўза тутмасдан ҳам оғизларини очмадилар", дедилар.

173 (000) 2711. Абдуллоҳ ибн Шақиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Оишага: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Рамазондан ташқари) ойнинг барчасида рўза тутармидилар?" десам, Оиша розияллоҳу анҳу: "то рафийқул аълога риҳлат қилгунларича, яъни вафот этгунларича, Рамазондан ташқари ойнинг барчасида рўза тутганларини ва бошқа ойларда, ундан рўза тутмасдан оғизларини очганларини билмадим", дедилар.

174 (000) 2712. Абдуллоҳ ибн Шақиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Оиша розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзалари ҳақида сўрасам, Оиша розияллоҳу анҳу: "У зот рўза тутардилар, биз: "Рўза тутдилар, рўза тутдилар", дер эдик. Ва яна оғизлари очиқ юрар эди, биз: "Оғизлари очиқ, оғизлари очиқ", дер эдик. Мен у зотнинг Мадинага келганларидан бери тўла ой рўза бўлганларини кўрмадим. Фақат рамазонда тўла рўзадор бўлардилар холос", дедилар.

000 (000) 2713. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

175 (000) 2714. Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутардилар, биз: "Ҳеч оғиз очмадилар", дер эдик. Ва оғиз очиб юрардилар, биз: "Ҳеч рўза тутмадилар", дер эдик. Мен у зотнинг Рамазондан ташқари тўла ой рўза бўлганларини кўрмадим. Шаъбон ойидан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмадим".

176 (000) 2715. Абу Салама розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади:
Оиша розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзалари ҳақида сўрадим. У онамиз: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутардилар, биз у зот фақат рўза тутмоқдалар", деб айтар эдик. Оғиз очиб юрардилар, биз у зот фақат оғиз очиб юрадилар", дер эдик. Шаъбон ойидан кўра кўпроқ рўза тутганларини ҳеч кўрмадим. Шаъбон ойини (деярлик) барчасида фақат озгина қолдириб тутардилар".

177 (782) 2716. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ойларида шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутмасдилар. У зот: "Тоқатингиз етган амалларни олинглар. Сизлар малол кўрмагунча Аллоҳ ҳам малол кўрмайди. Аллоҳга амалларнинг маҳбуби оз бўлса ҳам ўша киши бардавом амал қилганидир", дедилар.

178 (1157) 2717. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойидан ташқари ҳеч мукаммал рўза тутмасдилар. У зот рўза тутардилар. Ҳатто буни кўрган киши: "Йўқ, Аллоҳга қасам, у зот оғизларини очмайдилар", дейди. Ва яна у зот оғизларини очиб юрардилар. Буни кўрган киши: "Йўқ, Аллоҳга қасам, у зот рўза тутмайдилар", дейди.

000 (000) 2718. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Мадийнага келганларидан бери пайдар-пай тутар эдилар", бўлиб келган.

179 (000) 2719. Усмон ибн Ҳаким ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан Ражаб ойининг рўзаси ҳақида сўрадим. Ўшанда биз ражаб ойида эдик. У: "Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан эшитганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутардилар, ҳатто биз оғиз очмайдилар, деб айтар эдик. Оғизлари очиқ юрар эди, ҳатто биз у зотни рўза тутмайдилар, деб айтар эдик, деганлар", деб айтди".

000 (000) 2719 (б). Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

180 (1158) 2720. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутардилар ҳатто у зот рўза тутадилар, деб айтилар эди. Оғизлари очиқ юрар эди ҳатто Оғизлари очиқ, оғизлари очиқ, деб айтилар эди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио