Унутган ҳолда еб ичиш ва жимоъ қилиб қўйган киши оғзини очиб юбормаслиги хусусида
171 (1155) 2709. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб, еса ёки ичса, рўзасини батамом қилсин. Уни Аллоҳ таомлантирибди ва сероб қилди, холос», дедилар".