Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Заволдан олдин, кундузида қилинган ният билан нафл рўза тутишнинг жоизлиги ҳамда узрсиз нафл рўза тутган кишининг очиб юбориши жоизлиги хусусида

169 (1154) 2707. Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида менга: "Эй Оиша! Сизларда бирор нарса борми?" дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули, бизда бирор нарса йўқ", дедим. У зот: "Унда мен рўзаман", дедиларда, (уйдан) чиқиб кетдилар. Шу пайт бир киши ҳадя келтирди (ёки бир зиёратчи келди). Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтганларида, мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Бизга ҳадя келтирилди (ёки бир зиёратчи келди). Мен сизга ўша нарсадан баъзисини олиб қўйдим", десам, у зот: "У нима экан", дедилар. Мен: "ёғ билан хурмо аралашмаси", дедим. У зот: "Уни келтир", дедилар. Мен ўша нарсани олиб келган эдим, ундан еб сўнгра: "Мен рўзадор эдим", дедилар.
Талҳа: "Ушбу ҳадисни Мужоҳидга айтган эдим, у: "Нафл рўзасини очиб юборган киши молидан садақа чиқарадиган кишининг мақомига ўхшайди. Агар хоҳласа молини бериб юборади, хоҳласа ўзида ушлаб қолади", дедилар".

170 (000) 2708. Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Кунларнинг бирида набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кириб: "Сизларда бирор нарса борми?" дедилар. Биз: "йўқ", дедик. У зот: "Ундай бўлса мен рўзаман", дедилар. Сўнгра бошқа куни келганларида, биз: "Эй Аллоҳнинг расули, бизга ёғ билан хурмо аралашмаси ҳадя қилинди", десам, у зот: "Менга кўрсатчи, мен рўзадорманку", деб ундан едилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио