144 (1141) 2672. Нубайша ал-Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ташриқ кунлари еб-ичиш кунларидир», дедилар». (Изоҳ: Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам еб-ичмоқ кунлари, деб эълон қилган ташриқ кунлари рўза тутиш мумкин эмас. Юқоридаги икки ҳадисда зикр қилинган беш кун: Рамазон ҳайити куни, ийди Қурбон ва уч ташриқ кунлари рўза тутиш мумкин эмас. Фақат ҳажда таматтуъ ва қирон ният қилганлар учун рухсат берилган. Сўйгани қурбонлиги йўқ бўлиш шарти билан).
000 (000) 2673. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Аллоҳни зикр қилиш куни" сўзи зиёда қилинган.
145 (1142) 2674. Ибн Каъб ибн Молик оталаридан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу киши ва Авс ибн Ҳадасонни, ташриқ куни қуйидаги нарсаларга (одамларни) чақиришга юбордилар. Жаннатга фақат мўмин киради. Мино (ташриқ) куни еб-ичиш кунидир".
000 (000) 2675. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
|